ЁҒМОЙ САНОАТИ

ЁҒМОЙ САНОАТИ — озиқовқат саноатининг ўсимлик мойи и. ч., ёғларни тозалаш, гидрогенлаш, дезодорациялаш, глицерин, маргарин, майонез, хўжалик совунлари, синтетик мой кислоталари асосида кир ювиш воситалари, алифлар ва б. маҳсулотлар тайёрлашни ўз ичига оладиган тармоғи. Ўзбекистонда Ёғмой саноати озиқовқат саноатининг етакчи тармоқдаридан ҳисобанади. Мамлакатда ишлаб чиқариладиган озиқовқат саноати умумий маҳсулоти ҳажмининг 40% га яқинини беради. ЎзРда Ёғмой саноати ривожланиши пахта етиштиришнинг ўсиши билан боғлиқ бўлгани сабабли ёғ-мой корхоналари хом ашёга яқин ерларга қурилган ва республиканинг ҳамма вилоятларида (Навоий вилоятидан ташқари) мавжуд. Ўзбекистоннинг замонавий Ёғмой саноатида йилига 3,5 млн. тонна чигит ва б. мойли ўсимликлар уруғларини қайта ишлаш қувватига эга бўлган 21 корхона ишлайди (2001). Корхоналар «Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси таркибига киради, тармоқдаги энг йирик корхоналар: «Янгийўл ёғмой», «Каттақўрғон ёғ-мой», «Бухоро ёғэкстракция», «Қарши ёғэкстракция», «Қўқон ёғ-мой», «Фарғона ёғ-мой», «Андижон ёғ-мой», «Асака экстракция», «Учқўрғон ёғэкстракция», «Наманган ёғэкстракция», «Тошмаргёғ» (Тошкент ш.), «Сурхонозиқовқатсаноат» (Денов ш.), «Гулистон ёғэкстракция», «Когон ёғэкстракция», «Урганч ёғ-мой», «Косон ёғэкстракция», «Хўжайлимой», «Ёғгар» (Қорақалпоғистон Республикаси Беруний ш.), «Чимбоймой» акциядорлик жамиятлари. Корхоналарда жами 227 минг т ўсимлик мойи ишлаб чиқарилди (2000). Ўрта Осиёда жуда қадимдан турли ўсимликлар, мойли экинлар уруғларидан ёғ олиш билан шуғулланиб келинган. Ёғ асосан жувозпаща олинган. Хом ашё сифатида пахта чигити, кунжут, зиғир, маҳсар, ер ёнғоқ, данаклар ва б. дан фойдаланилган. Туркистон ўлкасида т. й. қурилиши ва ташқи бозорлар билан алоқанинг яхшиланиши натижасида Ёғмой саноати ҳам ривожланди. Ўзбекистонда пахта чигитидан мой олувчи гидравлик прессли биринчи зд 1884 й. да Қўқонда ишга туширилган, 1896 й. да Каттақўрғон ш. да (Самарқанд вилояти) ёғ з-ди қурилди. 1913—14 й. ларда 30 та ёғ з-ди бўлиб, 57 минг т ўсимлик ёғи ишлаб чиқарилган. Октябрь тўнтаришидан кейин Шўролар ҳукумати барча саноат корхоналари каби, ёғ здларини ҳам национализация қилиши натижасида здлар фаолияти тўхтаб қолган. 1922 й. борйўғи 2 та ёғ з-ди ишлаб турган. Ўзбекистонда пахта майдонларининг кенгайиши ва пахта етиштиришнинг кўпайиб бориши билан боғлиқ ҳолда 30-й. лардан бошлаб Ёғмой саноати сезиларли тараққий этди, 1929—33 й. ларда 1612 минг т чигит қайта ишланди ва 247,3 минг т ўсимлик ёғи тайёрланди. 1971 — 75 й. ларда 11 млн. т га яқин чигит қайта ишланиб 1549,6 минг т ўсимлик мойи тайёрланди. 1930й. ларда ҳозирги қуввати 810—950 т/сутка чигит бўлган Қўқон ва Каттақўрғон ёғ-мой к-тлари, 1980 й. да қуввати 1200 т/сутка чигит бўлган Косон ва Гулистон ёғэкстракция здлари қурилиб, ишга туширилди. Ёғмой саноати тараққий этиши натижасида янги хил маҳсулотлар ҳам тайёрлана бошлади. Аввал факат тозаланмаган (қора) пахта ёғи тайёрланган бўлса, кейинчалик ёғни тозалаш йўлга қўйилди ва олий навли тозаланган ёғ ишлаб чиқарилди, озиқовқат учун ва техникада ишлатиладиган саломас, глицерин, мой кислоталари, маргарин, майонез, совунлар, синтетик кир ювиш воситалари, турли локлар, бўёқ моддалари ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Ёғмой саноати чиқиндиларсиз ишлаш схемасида ишлайди. Ўсимлик мойи пресслаш ва экстракция йўли билан олиниб, кетмакет тозаланади ва дезодорацияланади. Айрим корхоналарда кейинги йилларда кунгабоқар пистаси ва маҳсар уруғларидан ёғ и. ч. йўлга қўйилди. И. ч. қувватларидан тўлиқ фойдаланиш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турини кўпайтириш мақсадида импорт бўйича соя дуккаги олинмокда. Уларни қайта ишлашдан чиққан соя шротлари чорва моллари ва паррандалар учун тўйимли озуқа ҳисобланади. Истеъмол мойларининг қимматли турларини и. ч. да консерва здларининг чиқиндилари бўлган мевасабзавот ва полиз экинларининг данак ва уруғларидан фойдаланилади. Ишлаб чиқарилаётган ўсимлик мойи турлари кўпайтирилмокда. «Қўқон ёғ-мой» акциядорлик жамиятида мевасабзавот данакларидан, шу жумладан, шафтоли, ўрик, узум, бодом, тарвуз, қовун, помидор ва б. уруғларидан ишлаб чиқарилаётган ёғмой маҳсулотлари атторлик ва озиқовқат саноатида катта талаб билан фойдаланилмокда. 90й. ларнинг 2ярмидан ёғ-мой мақсулотларини и. ч., қайта ишлаш, истеъмол ва сақлаш учун қулай идишларга қадокдаш бўйича янги технологиялар кенг миқёсда ўзлаштирилмоқда. Маргарин маҳсулотлари «Ташмаргёғ» акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилмокда (и. ч. йиллик қуввати 22,4 минг т). Бухоро шахрида Ўзбекистон-Исроил «БухТел» майонез ишлаб чиқарадиган замонавий қўшма корхонаси ташкил этилди. Кирсовун ва атирсовун тармокдаги 10 та корхонада — Фарғона, Янгийўл, Андижон, Урганч, Каттақўрғон, Келес ш. даги корхоналарда ишлаб чиқарилади (ялпи йиллик қуввати 103,7 минг т). 1996 й. дан республикада совун ишлаб чиқариш корхоналарини юқори сифатли хом ашё билан таъминлаш учун «Урганчёг» акциядорлик жамиятида чигит соапстоки асосида ёғ кислоталари (пальмитин ва олеин кислоталари) и. ч. йўлга қўйилди. Тармоқ корхоналарида технологик жараёнларни автоматлаштириш, хорижий фирмалар ускуналари билан жиҳозлаш ишлари давом эттирилмокда. Корхоналарни техникавий жиҳатдан қайта жиҳозлашда «Крупп», «Скет» (Германия), «АльфаЛаваль» (Швеция), «Жон Браун», «Карвер», «Краун» (АҚШ), «Моццони», «Боллистра» (Италия), Польша, Украина, Россия фирмалари билан ҳамкорлик яхши самара бермокда. 1996 й. дан бошлаб Ёғмой саноати тармоғига тўғридантўғри чет эл инвестициялари жалб қилинмоқца. Бунинг натижасида тармокда 9 қўшма корхона ташкил этилди ва фаолият юритмокда. Хорижий мамлакатлардан Италия, Германия, Россия, Украина, Франция ва АҚШда Ёғмой саноати ривожланган. Ўз хом ашё базасида ишлайди, асосан кунгабоқар, зайтун ва б. ўсимлик мойлари, маргарин маҳсулотлари, совун ва синтетик ювиш воситалари катта ҳажмларда ишлаб чикарилади. Ад.: Баки ров А., Эл чўмичини мой қилаётганлар, Т., 1996; Сотволдиев А., Навқиронлик сари қадам, Т., 2000.

Азамат Жамолов, Нуриддин Мусаев.


Кирилл алифбосида мақола: ЁҒМОЙ САНОАТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ЯПОНИЯ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты