ЗАГРЕБ

ЗАГРЕБ — Хорватия пойтахти. Сава дарёсининг чап соҳилида жойлашган. Аҳолиси 707 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Марказий ва Ғарбий Европадан Адриатика денгизи ва Болқон я. о. га борадиган т. й. ва автомобиль йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. 3. — Хорватиянинг энг йирик иқтисодий ва маданий маркази. Машинасозликнинг турли тармоқлари (станоксозлик, электротехника буюмлари); кимё, енгил ва озиқ-овқат саноати учун ускуналар и. ч., шунингдек, нефтни қайта ишлаш, кимё, полиграфия, қурилиш материаллари, ёғочсозлик, қоғоз, тўқимачилик, кўн пойабзал ва озиқ-овқат саноатлари ривожланган. Загребда халқаро ярмарка ўтказилади. Фанлар ва санъат акаде-мияси, ун-т (1669 й. дан), ядро физикаси ин-ти, олий ўқув юртлари, йирик нашриётлар, театрлар, меъморий ва этнографик музейлар, бадиий ва ҳунармандчилик музейлари, картиналар галереяси бор.

3. тарихий манбаларда дастлаб 1094 й. дан тилга олинган. 16-а. ўрталаридан Хорватиянинг бош шаҳри. 1526—1918 й. ларда (нем. Аграм номи б-н) Габсбурглар монархияси таркибида. .1918 й. дан Серб, хорват ва словенлар қироллиги (1929 й. дан Югославия) таркибида, 1992 й. дан мустақил Хорватия пойтахти.

Меъморий ёдгорликлардан Епископ қароргоҳи, собори билан (13—15, 19-а. лар), шаҳар қалъаси (13—18-а. лар), готика черкови (14 — 15-а. лар), барокко ва классицизм услубидаги бинолар (18-а.) сакланган. Замонавий бинолар шаҳарнинг жан. қисмида.


Кирилл алифбосида мақола: ЗАГРЕБ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ
ГЕРМАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты