ЗАГУРСКАЯ Галина Николаевна

ЗАГУРСКАЯ Галина Николаевна (1905.27.4, Иркутск – 1978.16.11, Тошкент) — актриса ва реж. Ўзбекистон халқ артисти (1944). Иркутск балет мактабини тугатган (1922). 1937 й. дан Тошкентда, М. Горький театрида актриса. Яратган образлари психологик чуқур ва жўшқинлиги, харакат ва нутқ маданиятининг мукаммаллиги билан характерланади. Ижобий ва салбий, фожиавий ва ҳажвий ролларни бир хилда маҳорат билан ижро этган. Энг яхши роллари: Варвара, Кручинина («Момақалдироқ», «Айбсиз айбдорлар»), Елена, Василиса Карповна («Мешчанлар», «Тубанликда»), Анна Каренина («Анна Каренина»), Раневская («Олчазор»), Сабурова («Ягона гувоҳ»), Диана («Ит пичан емайди, ўзгага ҳам бермайди»), Мирандолина («Меҳмонхона бекаси»), Жамила, Майсара («Бой ила хизматчи», «Майсаранинг иши»), Тўлғаной («Момо ер») ва б. Реж. сифатида «Этик кийган мушук», «Ит пичан емайди, ўзгага ҳам бермайди», «Жиззаки», «Кичкинтой Доррит», «Уч хапдори» каби спектаклларни саҳналаштирган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1971).


Кирилл алифбосида мақола: ЗАГУРСКАЯ Галина Николаевна ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
РОССИЯ
Денис Океан - Василиса


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты