ЁҒОЧОТ — қад. ўзбек цирки томошаларидан. Масхарабознинг от ва чавандоз ҳаракатларига пародияси. Ёғочдан отнинг танаси ва бош қисми ясалиб, устидан ўйинчи сиғадиган жой қолдирилиб, ялтироқ мато билан қопланган. Унга дум ясалиб, юган солинган, қўнғироқчалар осилган. Ясама соқолли, юзига ун суртган ўйинчи «от»ни белига боғлаб олган ҳолда юганни тортиб, қамчин уриб от ва чавандоз ҳаракатларига такугад қилиб ўйнайди. Ўйинчининг оёкларини солланиб турган мато яширган, «от» устига эса сохта оёклар қўйилган. Ўйинчи чинакам от устида ўтиргандай, барча ҳаракатларни от бажараётгандай қилиб кўрсатади. Кулгили — пародия туридаги Ёғочот ҳозир ҳам анъанавий цирк томошаларида, сайилларда, миллий байрамларда намойиш этилади.
Пўлат Тошканбоев.