ЗАЙТУНДОШЛАР

ЗАЙТУНДОШЛАР (Oleaceae) — доим яшил дарахт ва буталар оиласи. Гуллари рўваксимон тўпгулда ўрнашган, тўғри, қўшгулқўрғонли, икки, баъзан айрим жинсли, косачаси майда, кўпинча, тўрт тишли. Чангчиси иккита, уруғчиси битта. Уруғкуртаги икки ёки ундан ортиқ бўлиб, одатда, фақат биттасигина уруққа айланади. Меваси ҳар хил — кўсакча, қанотча, данакча ёки резавормева. Зайтундошларнинг 600 турини бирлаштирган 29 туркуми бор. Тропик, субтропик ва мўътадил иқлимли мамлакатларда, асосан, Шим. ярим шарда кўп. Экиладиган Зайтундошларнинг меваси тузланган ва консерваланган ҳолда истеъмол қилинади. Доривор ва йирик гулли зайтундан эфир мойи олинади. Настарин, лигуструм ва б. манзарали ўсимлик сифатида экилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЗАЙТУНДОШЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ОКЕАН
ХИТОЙ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты