ЗАНГИОТА

ЗАНГИОТА (асл исми Ойхўжа ибн Тошхўжа) (7—1258) — авлиё, тасаввнинг таникли вакили. Арслонбобкент авлоди (авараси). Тошкент ш. нинг Самарқанд дарвоза кўчасидаги Зангиота маҳалласида туғилиб ўсган деган тахмин бор. Араб наслидан, қора танли бўлганлиги учун занги (занжи), ҳурмат юзасидан ва олий ҳимматлиги учун Зангибобо Ҳимматий деб аташган. 3. ёшлигида отасидан таълим олди. Отаси вафотидан кейин Аҳмад Яссавийнпнт халифаси ва шогирди бўлмиш Ҳаким ота (Сулаймон Боқирғоний) ҳузурига борди. Бир неча йил унинг мулозаматида бўлиб, ундан яссавийлик тариқати сирасрорлари, одобини ўрганди ва бу тариқатнинг етук намояндаси бўлиб етишди. Сўнг ўз ватани — Шош вилоятига қайтиб келиб, аҳолини илоҳий-ахлоқий, тасаввуфий йўлйўриклар билан тарбиялашга киришди, кўплаб мутасаввифлар тайёрлади. Зангиотанинг бутун ҳаёти Мовароуннаҳр халқларининг оғир ва даҳшатли даврига тўғри келди. Мўғул истилочилари мамлакатни хонавайрон қилиб, халқ оммасини куллик исканжасига солган бир пайтда 3. ва унинг издошлари халқ орасида ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, адлу инсоф, поклик, яхшилик, меҳршафқат, художўйлик каби умуминсоний ғояларни тарғиб қилди. Зангиотанинг мурид ва шогирдлари, хусусан, Узун Ҳасанота, Саййидота, Садрота ва Бадрота Дашти Қипчоқ ўзбеклари, Волгабўйи ва Урал тоги этакларидаги татар ва бошқирдлар орасида ислом динининг ёйилишига ҳисса қўшди. 3. подачилик қилиб, ҳалол ризқ топиб ҳаёт кечирган. Намоз ва зикрни канда қилмаган. Зангиотанинг кароматлари ва фазилатларини Хўжа Аҳрор, шоирлар Махтумқули, Камий Тошкандий ва б. тилга олиб, шеър ва хотиралар ёзиб қолдирганлар, халқ ривоятлар тўқиган. Баъзи манбаларга кўра, 3. устози Ҳаким ота вафотидан сўнг унинг хотини Анбар бибини никоҳига олиб, ундан бир неча фарзанд кўради. Фарзандлар ҳам 3. каби эътиқодли, инсофли кишилар бўлиб етишадилар, халқни ҳақиқат йўлига бошлашда раҳнамолик қиладилар. 3. ва Анбар бибининг қабри Зангиота туманидати Зангиота қишлоғида. 3. дафн этилган мозор ёнида масжид ва Мадраса қад кўтарган. Бу жой зиёратгоҳ ҳисобланади (қ. Зангиота мажмуаси).


Кирилл алифбосида мақола: ЗАНГИОТА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ИБН СИНО
ХИТОЙ
Исмлар маъноси. Энг оммабоп исмлар тўплами.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты