ЗАНЖИЛАР — 1) 7—9а. ларда араб ва эроний қул савдогарлари Занжибар о. (Шарқий Африка)дан Ироққа келтирган қуллар. Занжиларни махсус лагерларда сақлашган. Улар Шатт алАраб дарёси соҳилидаги шўрхок ерларни тозалашда, қўриқ очишда, суғориш ишларида, Жан. Ирокда селитра қазишда, Хузистонда шакарқамиш экинзорларида ишлатилган. Бағдод халифалигида Занжилардан махсус соқчи гуруҳлари тузил ган;
2) негроид ирқи вакиллари (негрлар)нинг арабча ва форсча номи.