ЗАРДЕВОР

ЗАРДЕВОР — кашта тикиб безатиладиган бадиий буюм; уй безаги. Эни 40 — 70 см, узунлиги уй деворини қамраб оладиган қилинади. Уй деворининг юқори қисмига шифтга тақаб гир айлантириб қоқилади. Бахмал, сидирға шойи, сатинга йўрма, босма, илма чокларда рангбаранг ипаклар, зар ип Зардевор билан қўлда кашта тикиб, гажим тутиб безатилади. Безак мужассамотини ўсимликсимон нақшлар ташкил қилади: гул, шохчалардан тузилган бир маромда такрорланувчи меҳроблар қатори ҳошия нақш билан ўралган. Қизларнинг сепига кирган Зардеворни қадимдан хонадонларда хотинқизлар тайёрлаган, ҳозир бадиий буюмлар фкаларида (мас, Тошкент, Андижон ва б. да попоп машиналарида ҳам кашта тикиб) ишлаб чиқарилади. 19а. ўрталари 20а. бошларида Самарқанд, Тошкент, Сурхондарё ва б. жойларда тайёрланган Зардевор лардан намуналар республика музейларида сақланади.


Кирилл алифбосида мақола: ЗАРДЕВОР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМАЛИЙ САНЪАТ
ТОШКЕНТ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
НАҚШ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты