ЗВЕЗДА ВОСТОКА

«ЗВЕЗДА ВОСТОКА» («Шарқ юлдузи») — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг адабий-бадиий ва ижтимоий-сиёсий журнали. Тошкентда рус тилида 3 ойда бир марта чиқади. Муассислари — Тошкент матбаа комбината, «Ўқитувчи» нашриёти, «Матбуот тарқатувчи» Очиқ акциядорлик жамияти. Жур. дастлаб «Советская литература народов Азии» («Осиё халклари совет адабиёти», 1932—34), «Литературный Ўзбекистон» («Ўзбекистон адабиёти», 1935—40), «Литература и искусство Узбекистана» («Ўзбекистон адабиёти ва санъати») номлари билан нашр этилган. 1946 й. дан ҳоз. номда. «Звезда Востока» ўзбек адабиётида яратилган энг яхши асарларни, шунингдек, маҳаллий русийзабон ёзувчилар, чет эл ёзувчиларининг асарларини, адабиёт ва санъатнинг мухим соҳаларига бағишланган адабийтанқидий мақолаларни, Ўзбекистон ва бутун Шарқ тарихи, маданиятига оид илмий макрлаларни, эсселарни, замондошларимиз ҳақидаги очеркларни ва б. ни эълон қилади. Жур. га турли даврларда М. И. Шевердин, А. М. Иванов, Г. П. Владимиров, В. А. Костиря, С. П. Татур, С. Мадалиев, Н. Н. Красильников ва б. муҳаррирлик қилишган. Адади 1500 га яқин (2002).


Кирилл алифбосида мақола: ЗВЕЗДА ВОСТОКА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
НОШИРЛИК
РОССИЯ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты