ЗИЁВУДДИН

ЗИЁВУДДИН — Самарқанд вилоятидаги шаҳарча (1972 й. дан). Пахтачи тумани маркази (1973 й. дан). Туманнинг ўрта қисмида, Тошкент тоғининг шим. шарқий этагида, қарийб 400 м баландликда. Т. й. станцияси — Зиёвуддин. 3. дан Самарқандгача бўлган масофа 135 км. Аҳолиси 11,6 минг киши (2000).

Бухоро амирлиги даврида ҳозирги 3. дан 15 км шаркда Зиёвуддин қалъаси (Зиёвуддин беклиги қароргоҳи), 5 км шим. шаркда Буви Зиёвуддиний қишлоғи бўлган (номи шундан). 1894 й. Зиёвуддин калъасидан 15 км ғарбда (3. ўрнида) т. й. станцияси қурилган ва ўша йили 15 майдан поезд қатнай бошлаган. 3. да пахта тозалаш, сут, тошшағал, ғишт, асфальт здлари, нон кти, т. й. транспорти корхоналари бор. 3. дан Самарқанд, Нуробод, Оқтош, Навоий ш. ларига автобус қатнайди. Банк бўлимлари, деҳқон бозори, 5 кутубхона (67,8 минг китобга эга), марказий стадион, «Пахтачи гўзали» универмаги, дорихона, «Пахтачи» ресторани, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, сув минораси (1894 й. қурилган), ўлкашунослик музейи мавжуд. 3. умумий таълим мактабида 2700 га яқин ўқувчи таълим олади (2002). Болалар мусиқа мактаби, болалар санъат мактаби бор. «Оқ олтин» ансамбли фаолият кўрсатади. 3. да Хотира хиёбони барпо этилган.


Кирилл алифбосида мақола: ЗИЁВУДДИН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
БУХОРО ВИЛОЯТИ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты