ЗИЁВУДДИНХОН ибн ЭШОН БОБОХОН

ЗИЁВУДДИНХОН ибн ЭШОН БОБОХОН (1908.10.1 — Тошкент — 1982.22.12) — муфти, дин ва жамоат арбоби. Дастлаб отаси Эшон Бобохон Абдумажидхон ўғли қўлида, сўнгра Тошкентдаги Бароқхон, Кўкалдош мадрасаларида таҳсил кўрган (1923 — 31). Қоҳирадаги алАзҳар дорилфунунини тугатган, Макка, Мадина ш. ларига илмий сафарлар қилган (1947). Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ташкилий қўмитасида бош котиб (1942), бошқарма раисининг ўринбосари (1943 — 57), раиси (1957—82). Тошкентда Имом Бухорий номидаги Ислом интини ташкил этди (1969) ва унга бевосита раҳбарлик қилди. Унинг саъйиҳаракати б-н Бухорода Мир Араб мадрасаси фаолияти қайта тикланди (1945). Собиқ Совет Иттифоқи ва бир қанча мусулмон мамлакатларида ўтказилган йирик халқаро диний анжуманларнинг ташкилотчиси ёки фаол иштирокчиси сифатида турли халклар ва динлар ўртасида ҳамкорлик ўрнатилишига харакат қилди. Масжидлар бўйича Бутунжаҳон олий кенгаши аъзоси этиб сайланди (Макка, 1976).

Зиёвуддинхон диний меросни кенг тарғиб ва ташвиқ қилишдан ташқари илмий, адабий фаолият билан ҳам шуғулланган. Ибн Синонинг гигиенага оид китобини ўзбек ва рус тилларига ўгирган (Абу Али ибн Сина, Трактат по гигиене, Т., 1982). Зиёвуддинхоннинг «Диёримизда ислом ва мусулмонлар» асари (1979, рус тилида)да ислом динининг моҳияти очиб берилган, ислом барча замон ва халклар учун салоҳиятли дин эканлиги, унинг тамойиллари ҳамма яхши ниятли кишиларнинг орзуумидлари билан ҳамоҳанг эканлиги кўрсатилган. Футуҳий тахаллуси билан шеърлар ҳам битган. Зиёвуддинхон халклар ўртасида тинчликни саклаш, ер юзида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ишига катта ҳисса қўшганлиги учун Иордания, Сурия, Марокаш ва MAP нинг олий орденлари билан такдирланган. 1998 й. таваллудининг 90 й. лигига бағишлаб Тошкентда халқаро илмийамалий конференция ўтказилди. Тошкентдаги Қаффол ашШоший қабрлар мажмуасида оталари Эшон Бобохон ёнига дафн этилган (ра).

Ад.: Бобохонов Ш., Сўнмас зиё, Т., 1998; Бабаханов Ш., Муфтий Зияуддинхан ибн Эшон Бабахан, Т., 1999; Бобохонов Ш., Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон [Маънавият ва ибрат мактаби], Т., 2001.

Шамсуддинхон Бобохонов.


Кирилл алифбосида мақола: ЗИЁВУДДИНХОН ибн ЭШОН БОБОХОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ИСЛОМ
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты