ЗИКИНА Людмила Георгиевна

ЗИКИНА Людмила Георгиевна (1929.10.6, Москва) — рус хонандаси, Россия (1968), Ўзбекистон (1980) халқ артисти, Меҳнат Қаҳрамони (1987), проф. (1989). Пятницкий номидаги Рус халқ хори (1947—51), Бутуниттифоқ радиоси кршидаги Рус қўшиғи хори (1951—60), Москонцерт (1960 — 77)да якка хонанда, «Россия» давлат академик халқ ансамблининг бадиий раҳбари (1977 й. дан), Россия маданият академияси президенти (1992 й. дан). Кучли, ниҳоятда бой ва жозибали овоз соҳибаси. Ижроси миллий мумтоз куйлаш услубини мукаммал билиши, юксак маҳорати, кенг нафаси ва алоҳида куйчанлиги билан ажралиб туради. Репертуаридан рус халқ қўшиқлари («Оренбург рўмоли», «Узоқлардан оқиб келмоқда Волга» ва б.) кенг ўрин олган. Европа, Осиё (жумладан Ўзбекистонда ҳам) ва Америка мамлакатларида бир неча марта гастролда булган.


Кирилл алифбосида мақола: ЗИКИНА Людмила Георгиевна ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



РОССИЯ
ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты