ЗИМБАБВЕ

ЗИМБАБВЕ (Zimbabwe), Зимбабве Республикаси (Republic of Zimbabwe) — Африка жан. даги давлат. Майд. 390,76 минг км2. Аҳолиси 11,5 млн. киши (2001). Пойтахти — Хараре ш. Маъмурий жиҳатдан 8 вилоят (province)ra бўлинади. Давлат тузуми. 3. — республика. Аввалги номи — Жан. Родезия. Британия Ҳамдўстлиги таркибига киради.1980 й. да мамлакат мустақилликка эришгач, 3. Республикаси деб аталадиган бўлди. Амалдаги конституцияси 1980 й. да қабул қилинган, унга 1987 ва 1989 й. ларда тузатишлар киритилган. Давлат бошлиғи — президент (1987 й. дан Р. Г. Зимбабве герби. Мугабе). У тўғри умумий овоз бериш йўли билан 6 й. муддатга сайланади ва чекланмаган марта қайта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимият бир палатали парламент. Унинг ваколат муддати — 5 й. Ижроия ҳокимиятни президент б-н ҳукумат амалга оширади. Президент ҳукуматга бошчилик қилади, вицепрезидентларни ва вазирларни тайинлайди.

Табиати. Зимбабвенинг катта қисмини токембрий кристалл жинсларидан тузилган Матабеле ва Машона платолари эгаллаган (энг баланд жойи — Иньянга тоғи, 2596 м). Ҳудуди аксар қисмининг бал. — 800—1500 м. Платолар шим. да Замбези дарёси водийсига, жан. да эса Лимпопо дарёси водийсига зинапоясимон пасайиб тушади. Фойдали қазилмалари: хром, литий, темир, мис, қалай рудалари, олтин, тошкўмир, асбест. Иклими мамлакатнинг шим. қисмида экваториал муссоили, жан. да тропик пассатли иқлим. Энг иссиқ ойи (янв.)нинг ўртача траси 21—27°; энг салқин ойи (июль)ники 10—17°. Ўртача йиллик ёғин жан. ғарбда 300—700 мм дан Иньянга тоғи шарқий этакларида 1000—2000 мм гача. Йирик дарёлари: Замбези, Лимпопо ва Саби. Замбези дарёсининг ўрта оқимида йирик Кариба сув омбори бор. Аксари қисми жигарранг тупрокли ерларда ўсадиган саванналардан иборат, жан. қуруқ даштлар. Ҳайвонот дунёси хилмахил: кийик, буйвол, жирафа, зебра, фил, каркидон, шер, бегемот, қоплон, сиртлон, бўри ва б. З. да умумий майдони 26 минг км2 миллий боғ ва ноёб ҳайвонлар сакланадиган қўриқхоналар бор. Йириклари — Хванге, Матусадона, ВикторияФоле, МанаПулс ва б. Аҳолисининг 90% машона ва матабеле элатига мансуб африкалик бантулар; европаликлар, осиёликлар ҳам бор. Шаҳар аҳолиси 26,4 %. Расмий тили — инглиз тили. Диндорларнинг аксарияти христианлар ва маҳаллий анъанавий динларга ибодат қилувчилар. Йирик шаҳарлари: Хараре, Булавайо, Гверу, Квекве, Кадома, Мутаре, Масвинго.

Тарихи. 3. ҳудудидан топилган қад. буюмлар (сопол идишлар, тошдан ясалган меҳнат қуроллари) палеолит даврига тааллукли. 12—17а. ларда бу ерда Мономотапа давлати мавжуд бўлган. Археологик топилмалар (турар жойлар, ирригация иншоотлари ва б.) бунинг далили бўла олади. 16а. да шу давлат португал мустамлакачиларининг хуружини қайтарди. 18а. да Лимпопо ва Замбези дарёлари оралиғида машона қабиласи ҳукмронлик қилган. 19а. 50—60й. ларида Зимбабвега инглиз мустамлакачилари бостириб кира бошлади. 1889 й. Англия қироличаси Виктория «Британиянинг Жанубий Африка компанияси» («Бритиш Саут Африка компани», 1888 й. С. Роде томонидан тузилган)га 3. ҳудуди устидан маъмурий раҳбарлик қилиш ҳуқуқини берди. С. Роде табеле қабиласининг олий бошлиғи Лобенгуладан фойдали казилмаларни казиб олиш учун рухсатнома ҳам олди. 1893 й. инглиз қўшинлари мамлакатни босиб олди ва уни Роде шарафига Жан. Родезия деб атай бошлади. Африкаликлар мустамлакачиларга қарши бир неча марта қўзғолон кўтариб чиқишди, айниқса 1896 — 97 й. ларда жуда катта қўзғолон бўлиб, мустамлакачилар уни шафқатсизлик билан бостирди.

1923 й. 3. «ўзини ўзи идора қиладиган» мустамлака мақомини олди. Оғир эксплуатация, соликлар африкаликлар тинкасини куритиб, мустамлакачиларга қарши ғазабини кучайтирди. 2жаҳон урушидан сўнг мустамлакачиликка қарши ҳаракат авж олиши билан Англия ҳукумати 1953 й. Родезия ва Ньясаленд федерациясини тузди. 1963 й. га келганда бу федерацияга путур етиб, мамлакатда озодлик ҳаракати авж ола бошлади. 1965 й. озчиликни ташкил этган европаликлардан тузилган Ян Смит ҳукумати кўпчилиқдан иборат африкаликлар ҳуқуқини поймол этиб, Жан. Родезияни «мустақил» деб эълон қилди. 1969 й. мамлакатда ирқчиликни мустаҳкамлашга қаратилган янги «конституция» қабул қилинди.

Смит ҳукуматининг сиёсати африкаликларнинг қаттиқ қаршилигига дучор бўлди. 1974 й. Миллий мажлисга ўтказилган сайловни африкаликлар бойкот қилдилар. 1974 й. дек. да Лусака (Замбия)да Африка Миллий кенгаши, Зимбабве африка халқи иттифоқи, Зимбабве африкаликлар миллий иттифоқининг раҳбарлари Жан. Родезия маҳаллий аҳолисининг туб манфатларини ифода этган конституцией конференция чақиришни талаб этдилар. Мазкур учрашув қатнашчилари келишиб, ўз ташкилотларини бирлаштириб, ягона партия — Африка Миллий кенгашини тузишга аҳд қилдилар. Жан. Родезия маҳаллий аҳолисининг ирқчилик тузумига қарши озодлик ҳаракатини Африка бирдамлиги ташкилоти, барча тараққийпарвар кучлар қувватлади. 1976 й. да тузилган ҳамда Африка Миллий кенгаши билан Зимбабве африка халқи иттифоқини ўз ичига олган Зимбабве ватанпарварлик фронти бу курашнинг кучайишига кўмаклашди. 1978 й. да Я. Смит билан африкалик қўғирчоқ арбоблар ўртасида «ички аҳволни тартибга солиш» тўғрисида битим тузилди. 1979 й. апр. да ўтказилган сохта сайлов натижаларини халқаро миқёсда ҳеч ким тан олмади. Ўша йил дек. да Лондонда бўлиб ўтган конференцияда бўлғуси конституция ва сайлов ўтказиш тўғрисида келишиб олинди. 1980 й. даги сайловда ватанпарвар кучлар ғалаба қозонди. 1980 й. 18 апр. да мустақил 3. Республикаси эълон қилинди. 1987 й. ги сайлов ҳам шу кучлар ғалабаси билан якунланди. 3. — 1980 й. дан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 18 апр. — Мустақиллик эълон қилинган кун (1980). ЎзРнинг мустақиллигини 1992 й. 27 янв. да тан олган.

Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. 3. африкаликлар миллий иттифоқи — Ватанпарварлик фронти, 1963 й. да асос солинган; 3. бирлиги ҳаракати, 1989 й. тузилган; 3. африкаликлар миллий иттифоқи, 1977 й. ташкил этилган; 3. консерватив уюшмаси, 1962 й. да асос солинган, 1984 й. гача Родезия фронти, Республика фронти деб аталган; Бирлашган партиялар, 1994 й. да тузилган. 3. касаба уюшмалари конгресси — Бирлашган касаба уюшма маркази. Таъсис курултойи 1981 й. фев. — мартда бўлиб ўтган.

Хўжалиги. 3. Африканинг иктисодий жиҳатдан энг ривожланган мамлакатларидан бири. Ялпи ички маҳсулотда саноат 33%, қ. х. 19,5%ни ташкил этади. 1991 й. да эълон қилинган иқтисодиёт таркибини қайта қуриш дастурида давлат назоратини камайтириш, ташки савдо фаолиятини эркинлаштириш, фойдадан олинадиган солиқни пасайтириш, эркин савдо минтақаларини очиш кўзда тутилган. Саноати. Маҳсулот и. ч. ва кончилик саноати иқтисодиётнинг асосини ташкил этади. Бу тармоқдар маҳсулотининг 90% экспорт қилинади. Саноати озиқовқат, тўқимачилик, ёғочсозлик, кимё, автомобиль йиғув, металлургия ҳамда кончилик тармокларидан иборат. Гверу ва Масвинго атрофида хромит, Звишавани яқинида асбест, Мхангурада мис, Шангани конларида никель, олтин қазиб чиқарилади. Маҳаллий эҳтиёж учун тошкўмир ва темир рудаси, қалай, кумуш, вольфрам ва б. қазиб олинади. Энергетикаси Замбези дарёсидаги Кариба ГЭСдан ва саноат минтақаларидаги иссиклик электр стяларидан иборат. Йилига ўртача 7,6 млрд. кВтсоат электр энергияси ҳосил қилинади. Маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналари Хараре ва Булавайо шларида жойлашган. Кадомада тўқимачилик, Квекведа қора металлургия корхоналари, Гверу, Квекведа феррохром и. ч., КамативиДетеда қалай эритиш ва тозалаш, Аляскада мис здлари бор. Ферукдаги нефть маҳсулотлари зди Яқин Шарқдан келтирилган хом нефтни қайта ишлайди. ШервудБлокдаги йирик кт аммиак ва нитратаммоний здларини ўз ичига олади. Хараре, Ценент ва КоллинБаукда цемент здлари бор.

Қишлоқ хўжалиги. Асосий экинлари: маккажўхори (экинзорларнинг 60— 70%), пахта, тариқ, оқ жўхори, ер ёнғоқ, шоли. Шим. шарқий, шим. ғарбий вилоятларида, Марказий ҳамда шарқий Машоналенд ва Масвингодаги товар маҳсулот ишлаб чиқарувчи хўжаликларда тамаки, Кадома, Чинхойи ва Мхангура ҳудудида пахта, шим. ғарбдаги Чирунду ҳудудида ва мамлакат жан. шарқида шакарқамиш етиштирилади. Чорвачиликда, асосан, гўштбоп қорамол боқилади. Мамлакат жан. ва маркази энг муҳим интенсив чорвачилик ҳудудидир. Ўрмонзорларнинг асосий қисми мамлакатнинг ғарбида бўлиб, кўп миқдорда ёғоч тайёрланади.

Транспорти. Энгмуҳимтранспорт тури — т. й. Унинг уз. 12,8 минг км, автомобиль йўллари уз. 85,2 минг км. Нефть қувурлари уз. 288 км. Харареда халқаро Кентукки аэропорти бор. 3. четга тамаки, олтин, ферроқотишма, пахта, асбест, никель, мис рудалари, кандшакар, мол гўшти ва б. сотади. Четдан машиналар, транспорт ускуналари, кимё саноати маҳсулотлари, хом ашё ва ёқилғи сотиб олади. Ташқи савдодаги асосий мижозлари: ЖАР, Буюк Британия, Германия, АҚШ, Италия, Япония ва Африкадаги қўшни мамлакатлар. Пул бирлиги — 3. доллари.

Соғлиқни сақлаш. З. да давлатга қарашли ва хусусий даволаш муассасалари мавжуд. Мамлакат мустақилликка эришгандан кейин гўдакларнинг нобуд бўлишини, юқумли касалликларни камайтириш, халқ сиҳатсаломатлигини яхшилаш чоратадбирлари курила бошлади. Шифокор ва ҳамширалар Хараре ун-ти коллежи ҳузуридаги тиббиёт мактабида тайёрланади.

Маорифи, маданиймаърифий ва илмий муассасалари. Мустақиллик арафасида аҳолининг 75% саводсиз эди. 1981 й. дан мажбурий бошланғич таълим жорий қилинди. Катта ёшдаги аҳоли ўртасида саводсизликни тугатиш ҳаракати кучайтиридди. 80й. ларда қуйидаги маориф тизими карор топди: 5—6 ёшли болалар учун мактабгача синфлар; 7 ёшдан 7 й. лик бошланғич мактаб; 6 й. лик ўрта мактаб.

Ҳунартехника таълими бошланғич мактаб негизида ҳунар билим юртларида амалга оширилади. Бошланғич мактаб ўқитувчилари пед. билим юртлари ва коллежларда тайёрланади. Харареда ўрта мактаблар учун ўқитувчилар тайёрлаидиган янги пед. коллежи очилган. Хараредги 3. ун-тининг 9 фтида 3 мингдан ортиқ талаба таълим олади, 564 ўқитувчи даре беради. Унт хузурида интлар, шу жумладан Пед. инти, бир неча коллеж бор.

Йирик кутубхоналари: Хараредаги 3. ун-тининг кутубхонаси, Парламент кутубхонаси, қиролича Викториянинг мемориал кутубхонаси, Булавайода 3. Миллий кутубхонаси, Оммавий кутубхона ва б. Музейлари: Хараре ва Булавайодаги 3. Миллий музейлари, Хараредаги 3. Миллий галереяси, Гверудаги тарих музейи, Мугаредаги археология, тарих, этн. музейлари.

Харареда қ. х. соҳасидаги тадқиқотлар кенгаши (унинг таркибида 7 инт ва 8 тадқиқот ҳамда тажриба стяси), шунингдек, Гербарий ва ботаника боғи, Ветеринария и. т. лаб. си, Урмонтехника тадқиқот маркази, Обҳавони ўрганиш хизмати, Геол. хизмати, 3. илмий кенгаши, Тамакишунослик тадқиқот маркази, Пахтачилик тадқиқот маркази, бир канча илмий жамият ва уюшмалар бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши, телекўрсатуви. Асосий газ. ва жур. лари: «Геральд» («Хабарчи» инглиз тилидаги кундалик газ., 1891 й. дан), «Кроникл» («Вокеалар», инглиз тилидаги кундалик газ., 1894 й. дан), «Санди мейл» («Якшанба хабарномаси», инглиз тилидаги якшанбалик газ., 1935 й. дан), «Файнэншл газетт» («Молиявий газета», ишбилармон доираларнинг инглиз тилидаги ҳафтаномаси, 1970 й. дан), «Зимбабве ньюс» («Зимбабве янгиликлари», инглиз тилидаги ойлик жур., 1974 й. дан), «Зимбабве гавернмент газетт» («Зимбабве ҳукумат газетаси», инглиз тилидаги ҳафтанома). 3. Африкааро ахборот агентлиги (ЗИАНА) 1981 й. дан фаолият кўрсатади. 3. радиоэшиттириш корпорацияси — давлат радио ва телекўрсатув хизмати 1964 й. да тузилган.

Адабиёти. 3. адабиёти инглиз тилида, шунингдек, шона ва матебеле тилларида ривожланмоқда. Шона ва матебеле халкдарининг қад. бой фольклор анъаналри бор. Афсоналар, эртаклар, қўшиқдар, мақоллар халқ тарихи ва донишмандлигини ифодалайди. 1957 й. да С. Мутсвайронинг «Фезо» китоби чиққунча, асосан, оқ танли ёзувчиларнинг 19а. охирида вужудга келган инглиз тилидаги адабиёти ҳақидагина гапириш мумкин. Оқ танли ёзувчилар асарларининг асосий мавзуи дастлабки келгиндиларнинг ҳаёти ва саргузаштлари эди. Айрим асарлардагина ижтимоий оҳанглар янграйди. А. Ш. Крипе «Ғамгин диёр» (1911) ва «Соҳил дарахтлари юрти» (1913) романларини туб жой аҳолига хайрихоҳлик билан ёзган. 50й. лар охирига келиб маҳаллий тилларда лотин алифбосидаги асарлар пайдо бўлди. Африкалик ёзувчилар анъанавий турмуш тарзи билан замонавий — европалашган турмушнинг тўқнашувлари ҳақида ёзадилар. Мустақиллик эълон қилингач, адабиёт ривожлана бошлади. Африкалик ёзувчилар замонавий бадиий жанрлар — роман, қисса, ҳикояларга мурожаат этмоқдалар. Ч. Мунгошининг «Ёмғир ёға қол» романида африкалик деҳқонларнинг ночор аҳволи тасвирланган. В. Катийонинг «Ер фарзанди» романида ёшларнинг Қаршилик ҳаракатига қўшилиши, ирқчилик тартибларига қарши кураши ифодаланган.

Меъморлиги ва тасвирий санъати. Зимбабвенинг турли жойларида палеолит даврига мансуб қоя расмлари сақланган. Расмларда одам ва ҳайвонлар, 3. халқларининг урфодатлари акс эттирилган. Гематитдан ясалган дунёдаги биринчи «қалам» — қўнғир ва қизғиш таёқчалар Матопо тоғидаги Бамбата ғоридан топилган. 19а. Мономотапа давлати (14—17-а. лар) маданияти тараққиёти қолдиқлари — 3., Иньянга мажмуалари, Дхло-Дхло, Ками каби тош истеҳкомлари харобалари топилган. Қалин гранит деворлар, қушлар тасвирланган тош устунлар, сопол идишларнинг қолдиқлари сакланган. 3. қишлоқларининг тарҳлари қад. мажмуаларни эслатади (турар жой ва хўжалик бинолари пахса девор билан ўралган). Турар жойлар орасида томи конуссимон айлана кулбалар кўп. 19а. охирларидан шахмат тахтаси шаклида лойиҳалаштирилган кам қаватли ғишт бинолардан иборат шаҳарлар қурилди. 1950й. лардан кейин Хараре, Булавайо ва б. шаҳарларда замонавий кўп қаватли бинолар курила бошлади. Кейинги йилларда 20—30 қаватли маъмурий бинолар қад кўтарди.

Бадиий ҳунармандчиликдан ёғоч ўймакорлиги, кулолчилик (геометрик нақш билан зийнатланган ҳурмача, кўзалар), сават тўқиш тараққий этган. 20-а. нинг 60-й. ларида профессионал тасвирий санъат вужудга келди. Рассомлар орасида кишиларга ва ўз ватани табиатига муҳаббат ифодаланган реалистик асарларнинг муаллифлари С Сонго, Ж. Ндандарика, Т. Мукаробгвалар ажралиб туради. Ҳайкалтарошлар (Т. Дубе, Й. Ликото, Б. Мтеки) Африка ҳайкалтарошлигига хос тимсолларни ва анъанавий хусусиятларни сақлашга ҳаракат қиладилар. Зимбабведа рассомлик, ҳайкалтарошлик, амалий санъат асарлари кўргазмалари мунтазам ташкил этилади.

Мусиқаси. Зимбабвенинг мусиқий маданияти турли халкдарнинг, асосан, шонларнинг мусиқа санъатини ўз ичига олади. Мусиқа анъаналари 3., сўнгра эса Мономотапа давлати қад. маданияти билан чамбарчас боғлиқ. Бу давлатнинг ижтимоий турмушида маромбе деб аталган сарой хонанда ва созандалари муҳим роль ўйнаган. Найни эслатувчи ва торли мбира, калимба, чипендани, чимазамби, читембе созлари, ноғорага ўхшаш барабан кенг расм бўлган. Шонларнинг мусиқий маданиятида кўпчилик бўлиб қўшиқ ижро этиш (хорлар, чолғу ансамбллари) устунлик қилади. 20а. 2ярмидан афроевропача ўзига хос услублар оммалашди. Мусиқа масалалари б-н, асосан, Санъат ишлари кенгаши шуғулланади. Зимбабведа Хараре ва Булавайо мусиқа коллежлари бор. Театри. Мустамлакачилик даврида европаликларнинг бир неча ҳаваскорлик театр бирлашмаси бор эди. 1950й. лар охиридан туб жой аҳоли орасида театр ҳаваскорлик санъати ривожлана бошлади. 1961 й. да зулуларнинг театр гуруҳи Солсбери (Хараре)да У. Шекспирнинг «Макбет» асарини саҳналаштирди. «Умабата» номи билан қўйилган бу асар воқеалари Зулулендда содир бўлган, деб талқин этилди. Унда африкаликларнинг оҳанглари ва рақсларидан фойдаланилди. 1980й. лардаги янги пьесалар (Т. К. Тсодзонинг шон тилидаги «Шануко», Б. Чидьяматамбанинг «Зимбабве овози» ва б.)да энг муҳим ижтимоий муаммолар кўтарилди, ижтимоий тенгсизлик, золимларнинг муттаҳамлиги, қабилавий бидъатлар фош этилди. Ўтмиш сарқитларини фош этувчи «Мукадет оиласи» телесериалининг муаллифи ва ижрочиси С. Мадзикатире айниқса машҳур бўлди.


Кирилл алифбосида мақола: ЗИМБАБВЕ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ
БУЮК БРИТАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты