ЗИММИЙ, аҳл аззимма (араб. — мусулмонлар ҳимоясидаги аҳоли) — ўрта аср араб халифалигидаги мусулмон бўлмаган халклар (асосан, яхудий ва христианлар). Зиммийлар билан тузилган шартномата кўра, араб қўмондонлиги уларнинг молмулки ва ўзларининг дахлсизлигини ҳимоя этган ҳамда диний урфодатларига ижозат берган. Бунинг эвазига Зиммийлар давлат хазинасига жизя ва хирож тўлаб туришган. Зиммий атамаси дастлаб Муҳаммад (сав)нинг араб қабилаларига юборган номаларида (629—630 й. лар) ва Қуръоннинг 9сурасида учрайди. 11а. да алМаварди 3. риоя қилиши лозим бўлган 6 мажбурий ва мақбул шартни баён этган: Муҳаммадни, мусулмонлар динини ёмонламаслик, мусулмон аёлларга тегажоғлик қилмаслик ва улар билан никоҳда бўлмаслик, мусулмонларни бошқа динга ўтишга оғдирмаслик, мусулмонлар билан жанг қилаётган томонга ёрдам бермаслик. Зиммийнинг бу шартлардан бирортасига риоя қилмаслиги уни ҳомийликдан маҳрум этади, қонундан ташқари ҳолатга қўяди. Мақбул шартлар: кийимда мусулмонларникидан ажратиб турувчи белгилар бўлиши, мусулмонлар уйидан баланд уй қурмаслик, мусулмонлар бор жойда ўзининг муқаддас китобини баланд овозда ўқимаслик, улар олдида шароб ичмаслик, ошкора равишда хоч тақмаслик ва чўчқа боқмаслик, марҳумларини имижимида дафн қилиш, зотли от ва туялар минмаслик. Бу шартлар тузилган шартномага киритилган бўлсагина улар мажбурий эди, уларни бузиш Зиммийни ҳомийликдан маҳрум қилиш учун асос бўла олмасди, лекин жазоланиши керак эди. Ўрта асрда бошқа динга эътиқод қилувчилар илк исломдагига қараганда кўпроқ сиқувга олинган бўлсада, ташқи сиёсий ва ҳарбий омиллар таъсир қилган вақтлардан бошқа пайтлар мусулмонларнинг Зиммийга муносабати тоқат қиларли даражада эди. Орқасида ҳеч қандай ташқи куч турмаган яҳудийларнинг аҳволи бир мунча яхши бўлган. 19а. да Европа давлатлари Усмон империясида христианларнинг аҳволи ҳақидаги масаладан империянинг ички ишларига аралашиш учун баҳона сифатида фойдаланди, христианлар эса ўзўзидан улар таъсирини ўтказувчиларга айланиб қолди. Натижада христианларга муносабат ёмонлашиб Сурия ва Ливанда 1860 й. қонли тўқнашувлар келиб чиқди. Ҳоз. кунда 3. тушунчаси амалда эмас, мусулмон мамлакатларида турли динга эътиқод қилувчи фуқаролар умумий қонунга бўйсунадилар.