ЗИННАТ ФАТХУЛЛИН

ЗИННАТ ФАТХУЛЛИН (тўлиқ исмшарифи Зиннат Равилович Фатхуллин) (1903, Нижний Новгород — 1988.1.1, Тошкент) — драматург. Ўзбекистон халк, ёзувчиси (1983). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1963). 2жаҳон уруши қатнашчиси (1939—45). Ижоди 1923 й. дан бошланган. 3. Ф. нинг илк саҳна асарлари — «Тошкай», «Эскиликдан янгиликка» (1923), «Ғунчалар» (1930) пьесалари. Шундан кейин «Ниқоб йиртилди» (1932), «Сотқинлар» («Олтин куз», 1937) ва б. саҳна асарларини езди. Урушдан кейинги даврда 3. Ф. «Ватан ишқи» (Шукур Саъдулла билан ҳамкорликда, 1957), «Оби ҳаёт» (1962), «Ёшликда берган кўнгил» (1964), «Орзулар» (1967), Ҳамза ҳаётига бағишланган «Томоша давом этади» (1969) драмаларини яратди. 3. Ф. нинг қатор асарлари ўзбек халқининг иккинчи жаҳон уруши йилларида кўрсатган жасоратига бағишланган. «Сўнмас ҳаёт» (1951) қиссасида уруш қаҳрамони Қудрат Суюновнинг мардлиги ёрқин очиб берилган. «Ой бориб омон қайт» (1970) сценарийси асосида фильм ишланган.

Ас: Танланган асарлар [2 жилдли], Т., 198384.


Кирилл алифбосида мақола: ЗИННАТ ФАТХУЛЛИН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
РОССИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты