ЗИҒИРДОШЛАР (Linaceae) икки уруғпаллалилар ёки магнолиясимонлар синфига мансуб бир йиллик ёки кўп йиллик ўсимликлар оиласи. Ер юзида 6 туркумга мансуб 250, Ўзбекистонда 200 тури ўсади. Гуллари тўғри, икки жинсли. Гултож барглари айри, баъзан учки қисми туташган. Тожбарглари, косабарглари, уруғчиси, чангчилари 4 — 5 тадан. Меваси думалоқ кўсакча. Барглари якка жойлашган. 3. турлари поясининг узунлиги, гулларининг каттакичиклиги ва ранги, тукли ва туксиз бўлиши, тарқалиши билан бирбиридан фарқ қилади. 3. мой ва толаси учун ўстирилади. Ёввойи турлари Фарғона водийсида, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги тоғларда усади.