ЗМАЙ

ЗМАЙ (Zmai; асл исм шарифи Йованович, Jobanobuch) Йован (1833.24.11, НовиСад, 1904.3.6, Каменица, Воеводина) — серб шоири. Ижодида миллийватанпарварлик мавзуи асосий ўринни эгаллайди («Вила», 1858; «Уч гайдук», 1866; «Бахтсиз она», 1871 ва б.). 3. ҳажвий шеърлар устаси («Ёғоч қасидаси», 1878; «Сербиядаги янги сайловлар», 1884 ва б.). Серб шеъриятида биринчилардан бўлиб серб деҳқонлари ва шаҳар қашшоқларининг ночор ҳаётини тасвирлаган («Учинчи улуш», 1880; «Судхўр», 1881 ва б.). З. нинг «Атиргуллар» (1864), «Сўлғин атиргуллар» (1882) тўпламларига кирган шеърлари серб романтик шеъриятининг энг яхши намуналари саналади. Змайнинг айрим шеърлари Хуршид Даврон томонидан ўзбек тилига таржима қилинган (1989).


Кирилл алифбосида мақола: ЗМАЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Исмлар. Энг чиройли ва машҳур исмлар.
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты