ЗОМИНСУВ — Зомин туманидаги сой. Юқори оқимида Еттикечув, Дуоба қишлоғи яқинида Санганаксой, Зомин шаҳарчаси яқинида 3. деб аталади. Туркистон тизма тоғининг қарийб 2500 м баландликдаги шим.-ғарбий ён бағирларидан бошланувчи Ўриклисой, Гал-диравўт, Еттикечув ва б. сойларнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. 3. Сирдарё Ховос — Жиззах т. й. га етмасдан Қўштамғали қишлоғидан 3,5 км жан,шаркда тугайди. Уз. 58 км, ҳавзасининг майд. 704 км2. 3. кўпроқ қор, ёмғир ва булоқ сувларидан тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи 1,83 м3/сек. (Дуоба қишлоғи яқинида), энг катта сув сарфи 16,8 м3/сек (1969. 28. 05). Тўлинсув даври (апр. — авг.)да йиллик сарфининг 60—65% оқиб ўтади, қишда баъзан қуриб қолади. Энг серсув ой — июнда ўртача сув сарфи 4,56 м3/сек га тенг. Зоминсувдан Зомин шаҳарчаси, Дуоба, Еттикечув, Қушчи ва б. қишлоқлар сув ича-ди, экин майдонлари суғорилади.