ЗООЛОГИЯ

ЗООЛОГИЯ (зоо… ва…логия) — ҳайвонлар тўғрисидаги фан, биологияннт бир соҳаси. 3. ҳайвонот оламининг хилма-хиллиги ва тарихий тараққиётини, ҳайвонларнинг тузилиши, ҳаёт кечириши, тарқалиши, ривожланиши, шунингдек, уларнинг яшаш муҳити билан муносабатларини ўрганади. 3. кенг тармоқли комплекс фан бўлиб, бир қанча мустақил фанларни ўз ичига олади. Систематика турларнинг хилма-хиллиги, уларнинг ўзаро ўхшашлиги ёки бир-биридан фарқ қилувчи белгилари асосида ҳайвонларни системага солиш билан шуғулланади. Ҳайвонларнинг ташқи тузилишини морфология, ички тузилишини анатомия ўрганади. Солиштирма ва эволюцион морфология турли систематик гурухларга мансуб бўлган ҳайвонларнинг тузилиши ва тарихий ривожланишини, эмбриология эмбрионал ривожланишини, этология хулқ-атворини текширади. Фи-логенетика ҳайвонот дунёсининг тарихий тараққиётини, палеозоология қад. геологик даврда яшаб қирилиб кетган ҳайвонларни, экология ҳайвонларнинг ташқи муҳит билан ва ўзаро муносабатларини, физиология ҳайвонлар организми функциясини, биокимё ҳайвонлар организ-мининг кимёвий таркибини ўрганади.

Текшириш объектларига биноан ҳам 3. бир канча фанларга ажратилади. Мае, бир ҳужайралиларни протозоология, яъни протистология, паразит чу-валчангларни гельминтология, моллюскаларни малакалогия, қис-қичбақасимонларни карционоло-гия, ўргимчаксимонларни арахнология, каналарни акарология, ҳашаротларни энтомология, баликларни ихтиология, қушларни орнитология, сут эмизувчиларни териология ўрганади.

3. бошқа биол. фанлари ҳамда тиббиёт, ветеринария ва қ. х. билан узвий боглик. Зоологиянинг кўпгина бўлимлари эса паразитология, гидробиология, эпизоотология, эпидемиология каби комплекс фанлар таркибига киради. Одам ва ҳайвонларнинг паразитларини ўрганиш тиббиёт ва ветеринария паразитологи-яси учун муҳим аҳамиятга эга. Тупроқда яшовчи ҳайвонларни ўрганиш эса тупроқ ҳосил бўлиши жараёнларини тушуниб олиб, тупроқ унумдорлигини ошириш тадбирларини ишлаб чиқиш имконини беради. Эколого-зоологик тадқиқотлар чорвачилик, ипакчилик, балиқчилик каби қ. х. тармоқларини ривожлантириш, овланадиган ҳайвонлар сонини тартибга солиш, фойдали ҳайвонларни иқлимлаштириш ва кўпайтириш, шунингдек, қ. х. зараркунандаларига қарши курашни тўғри ташкил этишга ёрдам беради. Турли ҳайвонлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни, шунингдек, ҳайвонлар организмидаги биокимёвий ўзгаришларни тадқиқ этиш паразит ва зараркунанда ҳайвонларга қарши биологик кураш чораларини ишлаб чиқишда муҳим ўрин тутади. Зоологик тадқиқотларда тўпланган илмий маълумотлар органик оламнинг ривожланиши тўғрисидаги эволюцион таълимотни яратиш учун асос бўлиб хизмат қилган.

Ҳайвонлар ҳақидаги илк ёзма маълумотлар мил. ав. 5—4 а. га оид Миср, Хитой ва Юнон адабиётларида учрайди. Зоологияни ривожлантиришда Аристотель асарлари муҳим роль ўйнайди. У 452 тур ҳайвоннинг тузилиши, ҳаёт кечириши ва тарқалиши ҳақида маълумот берган. Қад. Рим табиатшуносларидан Гай Плиний (мил. 23—79 й. лар) ўзининг 37 китобдан иборат «Табиат тарихи» асарида ўша даврда маълум бўлган барча ҳайвонларни таърифлаб берган. Бошқа табииёт фанлари қатори Зоологиянинг бундан кейинги ривожланиши Уйғониш давридан бошланади. Бу даврда Христофор Колумб, Марко Поло, Магеллан каби сайёхларнинг денгизлар оша саргузаштлари натижасида илгари но-маълум бўлган янги ҳайвон турлари кашф этилди. Айни шу даврда швейцариялик врач ва натуралист К. Геснернинг (1516—1565) 17 жилдли «Ҳайвонлар тарихи» энциклопедик асари пай-до бўлади.

Зоологиянинг тараққиётида 17-а. да микроскопнинг кашф этилиши катта аҳами-ятга эга бўлди. Голланд олими А. Ле-венгук «Микроскоп ёрдамида очилган табиат сирлари» асари орқали микрос-копик ҳайвонот дунёсини очиб берди. Италиялик олим М. Мальпиги умурт-қали хайвонлар қон айланиш, айириш системаси ва терисининг тузилишини тушунтириб берди. 17-а. охири ва 18-а. нинг 1-ярмида Ж. Рей ва айниқса К. Линнейнинг ишлари туфайли ҳайвонот дунёсининг замонавий системасига за-мин яратилди. Айнан ўша даврдан 3. айрим мустақил тармокларга ажрала бошлади. К. Линней тур, уруғ (авлод), туркум, синф деб номланган систематик категорияларни умумлаб берди. Линней ҳайвонот дунёсини сут эмизувчилар, қушлар, судралиб юрувчилар (сувда ва қуруқликда яшовчилар билан бирга), балиқлар, ҳашаротлар ва чу-валчанглар синфларига ажратади. У турни икки ном б-н аташ (бинар номенклатурщик таклиф этади. Француз Ж. Бюффон 3. соҳасидаги барча маълу-мотларни тўплаб, 36 жилдли «Табиат тарихи» асарини ёзади. Француз олими Ж. Кювье қад. ҳайвонларнинг казнима қолдиқларини ўрганади ва организ-мнинг бир бутунлиги, органларнинг ўзаро боғликлиги тўғрисидаги органлар корреляцияси таълимотини яратди. У фанга «тип» тушунчасини киритди ва ҳайвонот оламини умуртқалилар, юмшоқ танлилар, бўғимоёклилар, игнатерилилар типларига ҳамда 19 син-фга ажратади. 19-а. да биол. да тирик табиатнинг мураккаб формалари оддий формалардан келиб чиққанлигидаги эволюцион ғояларнинг ривожланишида Т. Шван ва М. Шлейден томонидан ҳужайра назариясининг илгари сури-лиши катта аҳамиятга эга бўлди. Турларнинг ўзгариши ва оддий формаларнинг келиб чиқишини биринчи бўлиб Ж. Б. Ламарк тушунтириб берди. У Линней систематикасини такомиллашти-риб, ҳайвонларни 14 синфга ажратади.

Органик дунё эволюцияси ҳақидаги материалистик таълимот асосчиси Ч. Дарвин З. нинг ривожланишига ҳам бе-восита ўз ҳиссасини қўшган, унинг «Бигль» кемасида саёҳатлари тўғрисидаги «Изланишлар кундалиги» (1839) асарида Жан. Америка ва унга яқин ороллардаги кемирувчилар, қушлар, калтакесаклар, тошбақалар ва б. ҳай-вонлар тўғрисида илк бор маълумот берилади. Айниқса, унинг бошчилигида тайёрланган «Зоология» асари, «Мўйловоёкли қисқичбақасимонлар» монографияси (1851—54) катта аҳамиятга эга бўлди. Зоологияда эволюцион ғоялар фақат Ч. Дарвиннинг «Табиий танланиш йўли билан турларнинг пайдо бўли-ши» асари нашр этилгандан сўнг тўла-тўкис ўз асосини топди. Олимнинг таъ-лимоти Зоологияга қизиқишни янада кучай-тириб, бир қанча мамлакатларда 3. жамиятлари ташкил этилди. 1889 й. дан бошлаб зоологларнинг халқаро съезди, энтомологлар ва орнитологларнинг ха-лқаро конгресслари чақирила бошланди. Денгиз, океан ва қуруқлик ҳай-вонларини ўрганиш мақсадида жуда кўплаб экспедициялар ташкил этилади.

20-а. нинг 2-ярмидан бошлаб систематика соҳасидаги тадқиқотларда анъ-анавий усуллар билан бир қаторда тобо-ра кўпроқ биокимёвий, серологик, ка-риологик, молекуляр ва генетик усуллар кенг тадбиқ қилина бошлади. Бу борада ДНК молекуласи структурасининг аникланиши (А. Н. Белозерский), тупроқ ҳосил бўлишида ҳайвонлар аҳамиятининг кўрсатиб берилиши (Гиляров), зараркунанда ҳашаротларга қар-ши курашнинг генетик усулига асос солиниши (А. С Серебровский) катта аҳамиятга эга бўлди.

Ўзбекистонда Зоологиянинг ривожланиши Шарқнинг буюк алломалари номи б-н боғлиқ. Абу Райҳон Беруний 101 ҳай-вон ва улардан олинадиган доридар-монлар тўғрисида ёзиб қолдирган. Унинг «Ҳиндистон» асарида (1030) бу ўлка ҳайвонлари тўғрисида қизиқарли маълумотлар келтирилади. Абу Али ибн Сияонинг «Китоб аш-шифо» асарида одамда паразитлик қилувчи гельминтлар тўғрисида маълумот берилади. Бу асардаги айрим гельминтлар номи (қовоқсимон қурт, митти қурт) хрзир-гача сақланиб қолган.

Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистон ҳайвонот дунёсини ўрганиш бўйича махсус илмий тадқиқотлар 19-а. нинг 2-ярмидан бошланди. Рус олими Н. А. Северцов Орол денгизи, Устюрт, Қи-зилқум, Сирдарё, Помир, Тяньшан ҳайвонларини; А. П. Федченко Олай ва Зарафшон водийси ҳайвонларини ўрганади. В. Ф. Ошанин «Туркистон ярим қаттиқ қанотлилари фаунаси» асарида ҳашаротларнинг 700 дан ортиқ тури тўғрисида маълумот берган. Унинг та-шаббуси билан 1876 й. да Тошкентда табиат музейи очилади. 20-а. нинг бошларида олиб борилган зоологик тадқи-қотлар, асосан, маҳаллий аҳоли ўрта-сида кенг тарқалган паразит ва касаллик тарқатувчи ҳайвонларни ўрганиш, уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ. Ўрта Осиёнинг турли худудларига бир қанча экспедициялар уюштирилиб, безгак чивини ва риштанинг биол. си батафсил ўрганил-ди (Л. М. Исаев, Н. И. Ходукин). Бир қанча ҳудудларда безгакни тадқиқ қиладиган ст-ялар ва Тропик касалликлар ин-ти (ҳоз. Тиббиёт паразитология ин-ти) ташкил этилди. Бу тадбирлар туфайли 20-а. нинг ўрталарига келиб безгак ва ришта батамом тугатилди.

Ўзбекистон ҳайвонот дунёсини ўрганиш, айниқса, Туркистон давлат унти ташкил этилгандан сўнг жадаллашди. Бу даврдаги зоологик тадқиқотлар ҳайвонларнинг деярли барча таксономик гурухларини ўз ичига олади. Унтнинг зоология ва гидробиология кафедраларида тупроқ ҳайвонлари (бир ҳужайралилар, нематодалар, ёмғир чу-валчанглари), сув ҳавзалари планктон таркиби ва ҳашаротлар ўрганилди (А. Л. Бродский, Е. С. Кирьянова, С. Д. Муравейский, Н. А. Кейзер, В. Ф. Гур-вич, В. П. Невский). Зоологик тадқиқотлар миқёси Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида олий ўқув юртлари ва, ай-ниқса, Ўзбекистон ФА Зоология инс-титути ташкил қилиниши туфайли янада кенгайди. 20-а. нинг ўрталари ва 2-ярмидаги асосий тадқиқотлардан тупроқ бир ҳужайралилари (А. Л. Бродский, В. Ф. Николюк ва б.), ўсимлик нематодалари (А. Тўлаганов , Ш. Хурра-мов, 3. Норбоев, О. Мавлонов ва б.), ёввойи ва қ. х. ҳайвонлари гельминтлари (М. Султонов, И. Эргашев, Ж. Азимов, Т. Крбилов, Н. Матжонов, Ш. Азимов, С. Дадаев ва б.), ўргимчаксимонлар (Н. Эргашев) ва зараркунанда ҳашаротларни (В. Яхонтов, С. Алиму-ҳамедов, Р. Олимжонов, А. Муҳаммадиев, А. Ҳамроев, М. Аҳмедов, Г. Ду-бовский, Б. Алламуродов ва б.) ўрганиш соҳасида олиб борилган тадқиқотлар айниқса салмокли бўлди. Паразит икки қанотлилар ва бир ҳужайралиларни ўрганиш ва уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш бўйича ҳам кенг миқёсда тадқиқот ишлари олиб борилди (Э. Ган, М. Қодирова, А. Обиджонов, О. Давронов ва б.). Ўзбекистонда гидробиологик тадқиқотлар сув ҳав-заларининг биологик маҳсулдорлигини ошириш, янги тур ҳайвонларни иқлимлаштириш б-н боғлиқ бўлди (А. Л. Бродский, С. Д. Муравейский, Н. Кайзер, Г. Булгаков, В. Гурвич, А. Муҳаммадиев, F. Комилов, М. Абдуллаев, И. Мирабдуллаев, А. Омонов ва б.). Ўзбекистон ҳудудида умуртқали ҳайвонлар тўғрисидаги айрим маълумотлар 19-а. нинг 1-ярмида пайдо бўлган. Лекин уларни кенг миқёсда ўрганиш фақат 20-а. нинг бошларида бошланди. 20-а. нинг ўрталари ва охирида сут эмизувчилар (Д. Кашкаров, Т. Зоҳидов, О. Митропольский. И. Колесников, Я. Довлатов), кушлар (Д. Кашкаров, Р. Мекленбурцев, А. Сагитов, О. Богданов, С. Бақоев, Э. Шерназаров), суд-ралиб юрувчилар ўрганилди (Т. Зоҳи-дов, О. Богданов), ҳайвонлар қазилма қолдиклари (Б. Ботиров ва б.) тадқиқ қилинди.

Сўнгги йилларда 3. соҳасидаги тадқиқотларда экология, биокимё, биофизика билан боғлиқ изланишларга кенг ўрин берилди. 3. соҳасидаги асосий му-аммолар ҳайвонот дунёси биологик хилма-хиллигини ҳамда эндемик, ноёб ва сони камайиб кетаётган турларни саклаб қолиш ва кўпайтириш билан боғ-лиқ. Ўзбекистонда 3. соҳасидаги тад-қиқотлар Ўзбекистон ФА Зоология, Чорвачилик, Ветеринария, Қ. х. экинларини ҳимоя қилиш интларида, де-ярли барча ун-тлар, тиббиёт ва педагогика ин-тлари кафедраларида олиб борилади.

Ад.: Захидов Т. 3., Природа и животный мир Средней Азии, том 1—2, Т. 1969 — 71; Ўзбекистон Республикаси биологик хилма-хиллигини сақлаш режаси ва ҳаракатлари дастури, Т., 1998; Богданов О. П., Редкие животные Узбекистана: Т.: 1992; Мавлонов О.:Хуррамов Ш.: Умуртқасизлар зоологияси, Т., 1998.

Жалолиддин Азимов, Элмурод Шерназаров, Очил Мавлонов.


Кирилл алифбосида мақола: ЗООЛОГИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



БИОЛОГИЯ
ЕР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
АНАТОМИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты