ЗООЦЕНОЗ (зоо… ва юн. koinos — умумий) — биоценоз таркибига кирадиган ҳайвонлар жамоаси. Одатда, 3. тушунчаси Ер юзининг бир хил экологик шароитга эга бўлган қисмида ҳаёт кечирадиган ҳайвонлар мажмуасига нисбатан қўлланилади. 3. таркиби муайян шароитда ўзаро боғланган ҳайвонларнинг ҳар хил турларидан иборат. 3. биоценоз таркибига мансуб бошқа турлар (яшил ўсимликлар, микроорганизмлар ва б.) ва анорганик мухит билан боғлиқ. 3. биоценозга хос хусусиятларга эга. Шунинг учун биоценозни тадқиқ қилишда 3. далилларидан фойдаланилади.