ЗОҲИРИЙЛАР (араб, зоҳир — ташқи, ошкор) — Довуд ибн Али алИсфаҳоний аз-Зоҳирий (883 й. в. э.) асос солган ислом ҳуқуқий мактаби (мазҳаби) издошлари. Довуд ибн Али ҳуқуқий амалиётда Қуръон ва суннани айнан тушуниш ва талқин қилишнигина тан олган биринчи фақиҳ эди. Унинг та-рафдорлари Қуръон матнидаги яширин (ботиний) маънони рад этиб, уни ма-жоз. ий талқин этиб бўлмайди, деб хисоблаганлар. 3. ҳуқуқ услуби масалаларида мантиқий усуллар (раъй, истиҳ-сон ва б.)дан фойдаланишга кескин қарши эдилар. Кейинчалик, қиёс ва ижмони жуда чекланган даражада қўллашга рози бўлганлар. 3. мазҳаби 10 — 13-а. ларда мусулмонлар оламида кенг тарқалди. Ироқда 3. ўз мазҳабларини ўрганишни ташкил қилдилар ва бу таълимотни Ироқдан ташқарида ҳам фаол тарғиб қилдилар. 3. 15-а. дан аста йўқ бўла бошлади.