ЗУЕВ Владимир Ильич (1930.27.7, РФ Оренбург вилояти) — сабзавотшунос олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1990), қ. х. фанлари д-ри (1971), проф. (1972), РФ Аграр таълим академияси акад. (1995). Тошкент қишлоқ хўжалиги ин-тини тугатган (1955). Тошкент қишлоқ хўжалиги ин-тида сабзавотчилик кафедраси ассистенти, доцент (1955—69), ўқув ишлари бўйича (1969—76) ва илмий ишлар бўйича проректор (1980—86), сабзавотчилик кафедраси мудири (1977-1992). 1992 й. дан Тошкент аграр ун-ти сабзавотчилик кафедрасида проф. Илмий ишлари Ўзбекистонда сабзавот-полиз ва картошка етиштириш, сабзавот ва полиз экинлари селекцияси ва уруғчилиги масалаларига бағишланган. Олий ўқув юртлари учун сабзавотчилик бўйича дарсликлар яратган. Республикада р-н-лаштирилган 1 тарвуз, 1 қовун, 4 бод-ринг навини (2 таси иссикхоналарда етиштиришга мўлжалланган) яратган. Ас: Шўр ерларда сабзавот ва картошка етиштириш, Т., 1961; Овощеводство, Т., 1980.