ЗУЛАЙҲО – Шарқ халқлари оғзаки ва ёзма адабиётида кенг таркалган афсонавий қаҳрамон. Фирдавсий (10-а.) , Али (13-а.)г Дурбек (14-а.) ва б. шоирларнинг машҳур афсона, ривоятлар ва муқаддас китоблар (Таврот, Қуръон) таъсирида яратилган «Юсуф ва Зулайҳо» достонларида оли-жаноб образ сифатида гавдаланади. Бу ишқий-саргузашт характеридаги асарларда 3. ислом дини заминида талқин этилади. Қизнинг ҳар бир хаттиҳара-кати, нутқи, кишилар билан муносабатида одоб-ахлоқнинг юксак намуналари ўз ифодасини топган. 3. матонатли, катъиятли, кучли иродали аёлларнинг умумлашма образи, чин севгисадоқатнинг ёркин тимсоли сифатида куйланиб келинган.