ЗУЛУКЛАР

ЗУЛУКЛАР (Hirudinea) — ҳалқали чу-валчанглар типининг синфи. Танасининг уз. бир неча см дан 15 см гача, баъзан ундан ҳам узунроқ. Танаси орқа ва қорин томондан яссилашган, баъзан цилиндрсимон, 33 та ташқи ҳал-қадан иборат. 3. танасининг ташки ҳал-қалари сони ички ҳалқалари сонига тенг бўлмайди, одатда, ҳар бир ички ҳалқага 3—5 та ташқи (иккиламчи) ҳалқа тўғри келади. 400 га яқин тури чучук сув ҳавзалари ва денгизларда тар-қалган. Кўпчилик 3. нинг 2 сўрғичи бўлиб, улардан бири танасининг ол-динги, иккинчиси кейинги қисмида жойлашган. Оғиз тешиги сўрғич ёки Хартум билан ўралган. 3. йиртқич (хартумли 3.) ёки паразит (жағли 3.) ҳаёт кечиради. Йиртқич 3. майда умуртқасиз ҳайвонлар билан озикланади, паразит 3. турли умуртқали ҳайвонлар ва одам қонини сўради. Жағли 3. ичагининг ён томонидаги жуда кенг халталарига кўп қон сўриб олади. 3. сўлаги таркибидаги гирудин қонни ивитмайди. 3. териси орқали нафас олади. Айириш система-си — метанефридийлар. Жағли 3. нинг қон айланиш системаси кон томирлари девори эпителийси бўлмаслиги билан бошқа ҳалқали чувалчанглардан фарқ қилади, қон томири тана бўшлиғи қол-диғидан ҳосил бўлади. 3. гермафродит, уруғланган тухумларини пилла ичига қўяди. Личинкаси пилла ичида ўзга-ришсиз ривожланади. 2 кенжа синф: қад. (Archihirudinea) ва ҳақиқий 3. (Euhiru-dinea) га бўлинади. Ҳақиқий 3. хартумли (Rhynchobdellida) ва жағли 3. (Gna-tobdellida) туркумларига бўлинади. Тиббиёт 3. (Hiruda medicinalis) дан тромб ҳосил бўлиши билан боғлиқ қон томирлари касалликлари (гипертония, склерознинг бошланғич даврлари, инсульт ва б.) ни даволашда фойдаланилади. Тиббиёт 3. махсус з-дларда кўпайтирилади. Айрим 3. баликларга жиддий зарар етказади. Ўрта Осиё сув хавзаларида чиғанокли 3. (Glossiphoniacomplanata), сохта от 3. (Haemopis sanguisida), туркистон 3. и (Limnatus turkistanica) учрайди. Цейлон ва Зонд архипелаги тропик ўрмонларида қурукликда яшов-чи 3. (Haemodipsaceylomca) одам ва сут эмизувчилар қонини сўради.

Ад.: Мавлонов О., Хуррамов Ш., Умуртқасизлар зоологияси, Т., 1995.


Кирилл алифбосида мақола: ЗУЛУКЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
ОКЕАН
ОДАМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты