ЗУННУНОВА Саида (1926.15.2, Андижон — 1977.20.3, Тошкент) — шоира. Ёзувчи Сайд Аҳмаднчнг рафиқаси. Андижон ўқитувчилар ин-тини (1943) ва Ўрта Осиё ун-тининг филол. ф-тини (1947—52) тугатган. «Гулхан» жур. (1953—56), «Ўзбекистон маданияти» газ. да адабий ходим (1956—57), Бадиий адабиёт нашриётида муҳаррир (1957 — 58) ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи (1962—67) бўлиб ишлаган. 3. нинг илк шеъри 1945 й. Андижон вилояти «Пахта фронти» газ. да босилган. «Қизингиз езди» номли илк шеърлар тўплами эса талабалик йиллари (1948) нашр этилиб, шеърият мухлислари эътиборини қозонди. Шундан кейин унинг «Янги шеърлар» (1950), «Гуллар водийси» (1954), «Қизларжон» (1962), «Шеърлар» (1964), «Бир йил уйлари» (1967), «Нилуфар» (1972) шеърий тўпламлари эълон килинди. Шоира гўзал лирик шеърлар билан бир вақтда «Содиқ ва Анор»(1947), «Хай-рихон» (1949), «Сурат билан суҳбат» (1966), «Қўшниларим» (1968) сингари достонлар ҳам яратди. 3. бу шеърий асарларида инсон руҳий ҳаётининг нозик қирралари ва тебранишлари, туйғу ва кечинмаларнинг мураккаб ҳаракати, дарду ҳасрат ва орзу-армонларнинг камалак рангларини маҳорат билан ифодалай олувчи шоира сифатида шаклланганини намойиш этди. Бу ҳол унинг, айниқса, «Сурат билан суҳбат» достонида ёрқин кўринди.
3. ўзбек хотин-қизлари ҳаётини ўрганиш, улар турмушидаги машаққатли жиҳатлар ва мураккабликларга жамо-атчилик эътиборини жалб этиш ния-тида оила ва муҳаббат мавзуида бир қанча ҳикоя ва қиссалар ёзди. Унинг «Гулбаҳор» (1956), «Повесть ва ҳикоялар» (1957), «Гулхан» (1959), «Дўстлик» (1960), «Қанот» (1961), «Олов» (1962), «Кўчалар чароғон» (1965), «Бўйларингдан ўргилай» (1972) сингари насрий китобларида хотин-қизлар ҳаёти ҳаққоний бадиий тажассумини топди. Айниқса, «Янги директор», «Олов», «Одамлар орасида» қиссаларида 3. эскилик сарқитларини фош этиш ниқо-би остида совет жамиятидаги иллатларни кескин фош этди. 3. нинг «Она» (1966) ва «Кўзлар» (1968) номли пье-салари ҳам бор. Тошкентдаги кўчалардан бири ва 224-сонли мактабга, шунингдек, Андижон шаҳридаги кўча ва мактаблардан бирига ҳамда Бўз туманидаги академик лицейга 3. номи берилган.
Ac: Танланган асарлар [3 жилдли], Т., 1976.
Ад.: Ҳасанова Ҳ., Саида Зуннунова, Т., 1975; Сайд Аҳмад, Йўқотганларим ва топганларим, Т., 1998.
Наим Каримов.