ЗУФАРОВ

ЗУФАРОВ Усмон, Уста Усмон (1892 — Тошкент — 1981.7.8) — шарқ мусиқа асбоблари устаси, ўймакор нақ-қош. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1942). 1906—12 й. ларда уста Тошдан ҳунар ўрганган. 1912 й. дан мустақил уста. 1927 й. дан Ўзбекистон радио қўмитасида, 1929 й. дан Тошкент ҳунармандлик уюшмаси қошида-ги артелда, Санъатшунослик ин-ти миллий мусиқа асбобларини мукаммаллаштириш тажриба лаб. да (1934 — 36 ва 1943—46), Ўзбек давлат филар-мониясида (1936— 43) ишлаган. 3. ўзбек чолғу асбобларини ясаш, такомиллаш-тириш ва безашда ўзига хос услуб яратган. У ясаган ва безаган миллий чолғу асбоблари (танбур, дутор, сато ва б.) махсус кўргазмаларда намойиш этилган (1937, 1959). 60-й. лардан 3 бўлакли (йиғма) танбур, дутор ва сатолари кенг тарқалган, шунингдек, уд, скрипка, қозоқ ва қирғиз қўбизи (қил қўбиз), қозоқ дўмбираси, афғон рубоби, испан банжоси ва б. ни хам ясаган ҳамда қадама нақшлар билан безаган. Ижодидан намуналар республика музейларида сақланади. Кўплаб шогирдлар тайёрлаган. 3. ижоди ҳақида «Куйловчи ёғоч» телефильми яратилган (1978). Тошкентдаги 3. яшаган кучага унинг номи берилган.


Кирилл алифбосида мақола: ЗУФАРОВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
ҚИРҒИЗИСТОН
ИСПАНИЯ
ҚОЗОҒИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты