ЗЎРЛИК

ЗЎРЛИК — жиноят ҳуқуқида қўлланиладиган тушунча; Ўзбекистон Конституциясида кафолатланган шахсий дахлсизликнинг бузилишига сабаб бўладиган, бир шахснинг 2-шахсга нисбатан жисмоний ёки руҳий таъсир ўтказиши. Жиноят қонунига биноан тегишли жазо кўзда тутилган бир қанча жиноятлар (мас, қасддан одам ўлдириш, қасддан баданга шикает етказиш, номусга те-гиш, босқинчилик, талончилик ва ҳ. к.) 3. ишлатиш орқали содир этилади. Жисмоний 3. киши баданига бевосита таъсир этишда, руҳий 3. баданга муайян таъсир қилиш билан қўрқитишда ифодаланади. 3. фақат жабрланувчининг ўзига нисбатан эмас, яқин кишиларига нисбатан ҳам ишлатилиши ёки 3. ишлатиш билан қўрқитиб, содир этилиши мумкин. Ўта шафқатсизлик билан содир этилган 3. жазони оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади, айрим ҳолларда жиноятни квалификация қилишнинг зарурий белгиси саналади (мас, ўта шафқатсизлик билан одам ўлдириш (Ўзбекистон Республикаси ЖК, 97-модда) ёки ўта шафқатсизлик билан баданга оғир шикает етказиш (104-модда).


Кирилл алифбосида мақола: ЗЎРЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БАДАНГА ШИКАСТ ЕТКАЗИШ
ОДАМ ЎЛДИРИШ
НОМУСГА ТЕГИШ
ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты