ОДАМ ЎЛДИРИШ

ОДАМ ЎЛДИРИШ — қасддан бошқа шахсни ҳаётидан маҳрум қилиш. Жиноят ҳуқуқида шахсга қарши қаратилган энг оғир жиноятлардан бири бўлиб, фуқаролар хаёти хавфсизлигини таъ-минловчи ижтимоий муносабатларга тажовуз ҳисобланади. Одам ўлдириш Ўзбекистон Республикаси ЖК 97-моддасида назарда тутилган жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради. Эҳтиётсизлик ор-қасида Одам ўлдириш мустақил жиноят таркибини ташкил қилади (ЖК, 102-модда). Одам ўлдириш моддий таркибли жиноятлар сирасига киради. Одам ўлдириш айбдорнинг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги туфайли одам ўлган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. ЎзР Жиноят кодексида жавобгарлик белгиланган Одам ўлдириш турларини шартли равишда 3 гуруҳга ажратиш мумкин:

1) қонунда назарда тутилган енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларсиз Одам ўлдириш (10 йилдан 15 йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади);

2) айбни оғирлаштирувчи ҳолатларда Одам ўлдириш (икки ёки ундан ортиқ шахсни; хрмиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни; ожиз аҳволда эканлиги айбдорга аён бўлган шахсни; хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсни ёки унинг қариндошини; бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли бўлган усулда; оммавий тартибсизликлар жараёнида; ўта шафқатсизлик билан ўлдириш ва б. — 15 йилдан 20 йилгача озодликдан махрум қилиш ёки ўлим жазоси билан жазоланади); 3) айбни енгиллаштирувчи ҳолатларда Одам ўлдириш (кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида Одам ўлдириш — 5 йилгача озодликдан махрум қилиш; онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши —3 йилгача озодликдан махрум қилиш; зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб қасддан Одам ўлдириш — 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш; эҳтиётсизлик орқасида Одам ўлдириш —2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади).

Мирзаюсуф Рустамбоев.


Кирилл алифбосида мақола: ОДАМ ЎЛДИРИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: О ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЖИНОЯТЛАРНИ ТАСНИФЛАШ
ФРАНЦИЯ
ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАР
МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты