МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИК — меҳнат ҳуқуқи бўйича меҳнат шартномаси тарафлари (ходим ва иш берувчи) нинг бир-бирларига етказган зарартл қонунда белгиланган миқдор ва тартибда қоплаш мажбурияти. Меҳнат шартномаси ёки унга қўшимча равишда тузилган ёзма шаклдаги келишувда, шунингдек, жамоа шартномасипз. меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги аниқлаштириб қўйилиши мумкин. Бунда шартнома бўйича иш берувчининг ходим олдидаги жавобгарлиги қонунда назарда тутилганидан кам, ходимнинг иш берувчи олдидаги жавобгарлиги эса назарда тутилганидан кўп бўлиши мумкин эмае Зарар етказилганидан кейин меҳнатга оид муносабатларнинг бекор қилинганлиги меҳнат шартномаси тарафларини Моддий жавобгарликдан озод қилишга сабаб бўлмайди. Қонунга биноан, меҳнат шартномасининг бир тарафи ғайриқонуний ножўя хулқ-атвори (ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги) натижасида бошқа тарафга етказилган зарар учун моддий жавобгар бўлади. Баъзан иш берувчи айби бўлмаган ҳолларда ҳам Моддий жавобгарлик бўлади. Мас, иш берувчи юқори хавф манбаи натижасида ходимнинг соғлиғига етказилган зарар учун моддий жавобгар қилиниши мумкин. Зарар ким томонидан етказилганига қараб, Моддий жавобгарликнинг 2 тури иш берувчига етказилган зарар учун ходимнинг моддий жавобгарлиги ҳамда и. ч. да ходимнинг соғлиғига шикает етказилгани учун, шунингдек, ходимни меҳнат қилиш имкониятидан маҳрум этгани (ғайриқонуний равишда ишдан бўшатганлик) учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги фаркланади. Моддий жавобгарлик билан боғлиқ масалалар ЎзРнинг Меҳнат кодекси (12-боб), «Ходимларга уларга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошка хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни иш берувчилар томонидан тўлаш қоидалари» (1994 й. 1 фев.) асосида ҳал этилади. Бундан ташқари, тарафларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисидаги ишларни кўришда судлар амал қиладиган бошқа тегишли нормативҳуқуқий хужжатлар бор.
Меҳнат қонунчилигида Моддий жавобгарликнинг 2 тури: чекланган ва тўлиқ Моддий жавобгарлик белгиланган. Чекланган миқдордаги Моддий жавобгарликнинг ҳам 2 тури мавжуд: а) ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошмайдиган микдордаги бевосита етказилган ҳақиқий зарар учун Моддий жавобгарлик ; б) ходимнинг 3 ойлик маошидан ошмайдиган микдордаги Моддий жавобгарлик Тўлиқ Моддий жавобгарликда эса етказилган зарар ҳеч қандай чеклашларсиз тўлиқ қопланади. Амалиётда ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган чекланган микдордаги Моддий жавобгарлик кўпроққўлланади. ЎзР Меҳнаткодексининг 201моддасида ўз меҳнат бурчини бажараётганда етказилган ҳақиқий зарар миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи микдори доирасида Моддий жавобгарликни келтириб чиқариши таъкидланган. Меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилиш ёки ходимни ғайриқонуний равишда бошка ишга ўтказишда айбдор бўлган мансабдор шахслар 3 ойлик маоши микдорида Моддий жавобгарликка тортилиши кўзда тутилган. Ўртача ойлик иш ҳақи зарар етказилгани аникданган кундан бошлаб ҳисобланади. Қоидага кўра, етказилган зарар микдори ходимнинг охирги 2 ойлик иш ҳақи маоши юзасидан ҳисоблаб чикарилади. Агар зарар микдори ундан ортиқ бўлмаса, фақат ҳақиқий зарарнинг ўзи ундирилади. Қонунда корхона, муассаса ва ташкилотларнинг раҳбар ходимлари ва мансабдор шахслар ҳам етказилган зарар учун қуйидаги ҳолларда ўртача ойлик маошидан ортиқ бўлмаган микдорда Моддий жавобгарликга тортилиши белгиланган: меҳнат дафтарчаси берилмагани сабабли корхона томонидан ходимга — мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўланган тақдирда; вагонларнинг белгиланган вақтдан ортиқ туриб қолишида ходим айбдор бўлган тақдирда.
Амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ, етказилган зарар учун қуйидаги ҳолларда ходимга тўлиқ Моддий жавобгарлик юклатилади: махсус ёзма шартнома асосида унга ишониб топширилган қимматликларнинг сақланишини таъминламаганлик учун; бир галлик ҳужжатлар асосида олинган қимматликларнинг сақланишини таъминламаганлик учун; қасддан зарар етказилганда, алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ва токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида зарар етказилганда; ходимнинг суд ҳукми билан аникданган жиноий ҳаракатлари натижасида зарар етказилганда; тижорат сирлари ошкор этилганда; қонунларда, шунингдек, ЎзР ҳукумат қарорларида назарда тутилган бошқа ҳолларда. 18 ёшга тўлмаган ходимлар фақат қасддан етказилган зарар учун, алкоголлик ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида ёки жиноят содир этиш натижасида етказилган зарар учун тўлиқ моддий жавобгар бўлади.
Анвар Иноятов.