Асқаров Аҳмадали Асқарович

Асқаров Аҳмадали — тарих фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академики. (1987) тарихшунос, археолог.

1935 йил Наманган вилоятида туғилган.

ЎзР ФА Тарих ва археология институтида илмий ходим, ўқув ишлари бўйича директор муовини лавозимларида фаолият юритган (1966). Сўнгра Археология институти директори (1970-1980 ва 1983-1987 йиллар). “Зарафшоннинг бронза даври” мавзусида фан номзоди, 1977 йили Москвада эса “Бронза даврида Ўзбекистоннинг жануби” номли докторлик ишини ёқлаган.

ЎзР ФА Президиумининг ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими раиси (1984-1998 йиллар), бир вақтнинг ўзида, ЎзР ФА Тарих институти директори (1991-1995 йиллар).

Академик А. Асқаровнинг илмий қизиқишларининг кўлами жуда кенг: Ўрта Осиёдаги бронза даври ва эрта темир замонининг қадимий қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маданиятлари тарихи, Ўзбекистонда эрта шаҳар маданияти ва эрта давлатчилиги, ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи, зардуштийликнинг келиб чиқиши ва шаклланиши, археологик маълумотларга асосланган миллий кураш спорти тарихи ва бошқалар.

Қадимий ер ости ўчоғи ҳисобланмиш олд осиёлик типидаги сапалин маданияти, Жарқўрғон тепалигидаги ноёб черков кабиларнинг очилиши унга тегишли.

А.Асқаров – 450 дан зиёд илмий ишлар, шуларнинг 50 дан ортиғи чет тилларида, 16 монография, 1 та дарслик, 8 та ўқув-методик қўлланма муаллифи. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1985), Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби (1995).


Кирилл алифбосида мақола: Асқаров Аҳмадали Асқарович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТАРИХ
ТОШКЕНТ
ЯПОНИЯ
ЎЗБЕКЛАР
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты