Усмонов Ботир

Ўзбекистон ва чет элларда йирик иншоотларни лойиҳалаштирган Б.Усмонов Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган меъмор» унвони, Бухоро тарихий минтақаси меъморчилик ёдгорликларини тиклагани учун Халқаро «Оғахон» мукофоти соҳиби. Шарқ мамлакатлари Халқаро архитектура Академиясининг ҳақиқий аъзоси.

Ботир Усмонов 1941 йилда Тошкентда туғилган. 1969 йилда Тошкент Политехника институтининг архитектура факультетини тугатгач, Ўзбекистон Давлат лойиҳа институтида меъморлар гуруҳи раҳбари бўлиб меҳнат фаолиятини бошлади.

1971-1978 йилларда Тошкент Бош лойиҳа институтида лойиҳалар бош меъмори, 1978-1982 йилларда Ўзбекистон маданий ёдгорликларини таъмирлаш илмий-текшириш ва лойиҳа институтида бўлим бош меъмори, 1982-1988 йилларда Ўзбекистон тажриба илмий-таъмирлаш бадиий меъморчилик ташкилоти директори бўлди.

1988-1989 йилларда Тошкент шаҳар меъморчилик ва қурилиш Бош бошқармасида бошқарма бошлиғи ўринбосари, 1989-1990 йилларда Тошкент шаҳар меъморчилик ва қурилиш Бош бошқармаси бошлиғи ва Тошкент шаҳар Бош меъмори, 1990-1993 йилларда Ўзбекистон Архитектура Давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимларида ишлаб, 1998 йилдан Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Маданий ёдгорликларини сақлаш илмий-ишлаб чиқариш Бош бошқармасининг бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Талабалик йилларида олган билимларини амалиётда қўллаб, кичик-кичик биноларнинг лойиҳасини тузиш ва қуришда қатнашиб, анча тажриба орттирган Б.Усмонов аста-секин йирик-йирик маъмурий ва турар-жой иншоотларини, дам олиш масканларини қурди. Тошкентдаги князь Романов, Половцев саройларини қайта таъмирлашда қатнашди.

Шунингдек, Ўзбекистон Автотранспорт вазирлигининг кўпқаватли биноси, Ўзбекистон газ Бошқармаси биноси, Ўзбекистон маданий ёдгорликларини таъмирлаш илмий-текшириш ва лойиҳа институти биноси, 12 қаватли турар жой биноси, Сочи шаҳридаги «Ўзбекистон» санаторияси мажмуаси, «Ўзбекистон» санаториясидаги 200 ўринли чойхона, Москвада бўлиб ўтган ёшлар ва студентлар XII Жаҳон фестивалида қад кўтарган «Ўзбекистон» павильонини қурди.

Мустақиллик йилларида Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Ургенч, Фарғона ва бошқа шаҳарларда ўтмишда ўтган буюк тарихий шахслар маданият арбобларига бағишлаб кўплаб тарихий-маданий иншоотлар қурилди, мавжудлари эса қайта таъмирланди. Бунда республикамиз меъморлари барча имкониятлардан тўла фойдаланиб, фаол қатнашдилар.

Б.Усмонов салоҳияти ва истеъдодининг янги қирралари ҳам худди шу йилларда ярқ этиб кўзга ташланди. Сўнгги ўн йил мобанида Ўзбекистон ва чет элларда қурилган йирик иншоотларнинг кўпчилигида у яқиндан иштирок этди.

Москвадаги Ўзбекистон элчихонасининг биноси, Олмониянинг Зуль шаҳридаги «Ўзбекистон» чойхонаси, Волгоград шаҳридаги «Тошкент» ресторанининг қайта қурилган биноси, Тошкент ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги Амир Темурга бағишланган монументал ҳайкаллар, Б.Усмоновнинг мустақиллик йилларидаги ижодининг маҳсулидир.

Шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Қўқон шаҳарларидаги тарихий ёдгорликларни тиклашда ҳам қатнашди.

Б.Усмонов қатор танловларда иштирок этиб, бир неча маротаба совриндорлар қаторидан жой олди. Ўзбекистон ва Халқаро миқёсида бўлган симпозиум, конгресс ва семинарларда мақола ва маърузалари билан қатнашди.

1999 йилда Саудия Арабистонида бўлиб ўтган масжидлар меъморчнлигига бағишланган Симпозиумда «Юқори баҳо сертификати» (Грандига)га сазовор бўлди. У 1997 йилда Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2500 йиллигига бағишланган «Ўзбекистон архитектура ёдгорликлари» китоб-альбомларининг муаллифидир.

Сочи шаҳридаги «Ўзбекистон» савдо траекторияси мажмуасини лойиҳалаштиргани ва қургани учун 1977 йилда Б.Усмонов Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотига сазовор бўлди.

1988 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган меъмор» унвони билан, 1995 йилда Бухоро тарихий минтақаси меъморчилик ёдгорликларини тиклагани учун Халқаро «Оғахон» мукофоти билаи тақдирланди.

1999 йилда Шарқ мамлакатлари Халқаро архитектура Академиясининг ҳақиқий аъзолигига сайланди.

2017 йилда вафот этган.


Кирилл алифбосида мақола: Усмонов Ботир ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ЯПОНИЯ
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты