Моҳларойим Нодира

Моҳларойим Нодира – ХIХ асрнинг биринчи ярми ўзбек адабиётида алоҳида ўрин тутган энг кўзга кўринган шоиралардан бири. У она шеърияти анъаналарини давом эттириб, ўзбек, форс-тожик тилларида шеърлар яратган. У “Нодира” ва “Комила” тахаллуслари остида ижод қилган.

Моҳларойим Номида — ўзбек шоираси, қўқонлик мумтоз адабиёти намоёндаси, Андижон ҳокимининг қизи, Қўқон ҳукмдори, шоир, шоирлар ва олимлар ҳомийси Умар хоннинг хотини. Увайсий ва Маҳзуналар билан бир қаторда, қўқон аёллар шеъриятининг намоёндаларидан ҳисобланади.

Ўзбек тилида Нодира, форс-тожик тилларида Комила ёки Макнуна тахаллуслари остида ижод қилган.

Нодирахон 1792 йил ўзбекларнинг минг сулоласидан бўлмиш Андижон ҳукмдорининг оиласида дунёга келди.

Ёшлигида тарих ва адабиёт соҳаларида ажойиб таълим олиб, нафақат ўзбек, балки форс-тожик тилларини ҳам мукаммал эгаллаган. Қўқон хонлигининг ҳукмдори Умар хоннинг хотини бўлиш билан бирга, шоира ҳаётининг катта қисмини Қўқон сарой амалдорлари доирасида, адабиёт шинавандалари ва ҳомийлари орасида ўтказиб, шоир, Амир тахаллуси остида ижод қилган турмуш ўртоғи билан шеърий айтишувларда иштирок этган. Умар хон 1822 йил, Нодира 30 ёшлигида вафот этган. Нодира ўзининг 12 яшарли ўғли, тахтга ўтирган Мадали хонга васий бўлади.

Нодира замондошларининг (Ҳакимжон, Хатиф, Мушриф ва бошқалар) тарихий ва адабий асарларида шоиранинг жамият ва маданият ҳаётида санъат ҳомийси сифатида ижодий иштирок этганлиги ҳақида маълумотлар бор. Нодира фан ва адабиёт ривожи учун кўмаклашади, мадрасалар, карвон саройлар, савдо қаторлари қурилишида иштирок этган. У фарзандларининг муаллимаси, шоира Увайсийга нисбатан алоҳида ишонч ва дўстлик хиссини туйган. Нодиранинг бутун ҳаёти ва ижоди халқ маънавияти сари хайрихоҳ ачиниш билан йўғрилган. У жамиятнинг маънавий ҳаётидаги адабиёт ўрнини юқори қўйган.

Нодиранинг ҳаёти фожиали якун топади. Сиёсий фитналар натижасида, шоира диний ақидапарастлар томонидан фахш ишларда айбланиб, ўғиллари Муҳаммад али ҳамда Султон Маҳмудлар билан 1842 йил Қўқон хонлигини Бухоро амирлигига бирлаштириб олган Бухоро амири Насрулло томонидан ваҳшиёна ўлдирилади.

Ўз ижодида, замонасининг бошқа шоирлари сингари Нодира ҳам ўзбек адабиётининг асосичиси Алишер Навоийнинг инсонпарварлик меросига юзланади.

Нодира ҳам ўзбек, ҳам форс-тожик тилларда шеърлар яратган. Унинг қўлёзма девонларида турли лирик жанрлар учрайди — ғазаллар, мухаммаслар, мусаддаслар, мусамманлар, таржибандлар ва бошқалар. Унинг бир нечта “Айрилиқ қўшиқлари” мавжуд. Унинг шеърий девони — севги, садоқат ва ҳалоллик мадҳиясидир. Сўфийлик давраларининг маълум бир таъсири остида бўлган Нодира ўз замонасига нисбатан ўта тараққийпарвар бўлиб, ўзини аввалам бор Инсон эканлигини ҳис этган, аёлларнинг нафақат гўзаллигини, балки уларнинг ақли, туйғлари, қадрини ҳам кўришга чақиран. Унинг шеърий девонларида, ахлоқ таянчи ўрнида инсонпарварлик ғояси рамзий маънода тараннум этиган.

Нодира “Севгисиз инсон – инсонмас, // Агар сен одам бўлсанг — севгини афзал бил” деб ёзган.

Нодиранинг асосий асарлари XIX—XX асрларда кенг омма эътиборига тушиб, кўплаб тўпламлардан жой олган.

Нодиранинг бир нечта “Айрилиқ қўшиқлари” ҳам бор. Ушбу барча асарлар кенг омма эътиборига тушиб, ўтган асрнинг кўплаб тўпламларидан жой олган.

Ўзининг ижодида Нодира Навоий ва Бедил каби буюк шоирлар анъаналарини давом эттирган ва инсоннинг маънавий гўзаллигини ёритиб, унга бўлган муҳаббатни тараннум этган. Нодирани, шунингдек, Навоийнинг жоҳиллик ва хурофотчилик ошкор этилган ҳажвий асарлари қизиқтирган. Шоира юз бераётган ҳодисаларни кузатган, иллатларни муҳокама қилган. Бироқ, Нодиранинг ўзи юқори мансабга эга бўлиб, табиийки, мазкур жамиятда содир бўлаётган барча зиддиятларни чуқур тушунолмаган.

Нодираниг ижодида бир муҳим жиҳат ёрқин намоён бўлади: шоира қатъий ислом тартиблари томонидан эзилган аёлларга нисбатан бирдай эътиболи бўлган, у аёлларнинг гўзаллиги, меҳрибонлиги каби мақтовларни ошириб ёзган, улар келажакнинг порлоқ кунларига интилишларини мадҳ этган.

Нодира аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилишга интилган ва адолат ҳамда инсонийликка чақирган. У “ёри бефарқ, бахт ўзгарувчан, нолалар жавобсиз” бўлган даврларни ёмон кўрган. Нодиранинг ғазалларида дўстлик, садоқат ва вафо тимсоллари акс этган. Нодира “севгини тотмаган – инсон эмас”, дея таъкидлайди. Ўз девонини “Севги кўзгуси” деб номлаб, “Бахтнома”сида “севишганлар юраги Яратганнинг асл моҳияти билан келишсаларгина ойдинлашади”, деб ёзган.

Нодиранинг шеърлари ўзбек адабиёти ХIХ асрининг биринчи ярмига тегишли қатъий қарашлари билан белгиланган.

Нодира — ўзига хос шоира бўлиб, Мунис, Огаҳий, Хазиқ, Гулхон, Ғози, Увайсий ва Маҳзуналар каби ўз замондошлари билан бирга, ўз даври шеъриятининг ривожи ва бойиши учун ҳаракат қилган. Нодиранинг замондошлари ва издошлари унинг шеъриятидан илҳомланиб, ажойиб бадиий адабиёт намуналарини яратишган. ХIХ-ХХ асрлар бўсағасида яшаган шоира Дилшод шундай ёзади: “Қўшиқларим Нодиранинг шеърлари билан ҳамоҳанг ҳа, биз у билан иттифоқликда куйлаймиз”.

Шоира ижоди ўзбек адабиётида унутилмас из қолдирди. Нодира порлоқ келажак ҳақида орзу қилган ва ўз замондошларини ушбу ғоя сари чорлаган: “Бахтимиз қуёши кўтарилиб, зулмат зиндони якун топиши орзусидаман”.


Кирилл алифбосида мақола: Моҳларойим Нодира ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЯПОНИЯ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ЭРОН
НОДИРА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты