Тўлак Исмоил

Исмоил Тўлак филология фанлари доктори. Андижон Давлат педагогика институтида ўқиган ва ўзи таҳсил олган олий ўқув юртида фаолият кўрсатган. Сўнгги йилларда Андижон Давлат Тиллар институтида дарс берган. Исмоил Тўлак ҳам шоир, ҳам адабиётшунос олим сифатида ҳозирги ўзбек адабиёти ривожига ўз улушини қўшиб келган.

У Андижоннинг Хонабек қишлоғида 1947 йилда таваллуд топган. Бўтақора қишлоғидаги мактаб-интернатни тугатиб, Андижон Давлат педагогика институтида ўқиган. 1971-1995 йилларда ўзи таҳсил олган олий ўқув юртида фаолият кўрсатган. Сўнгги йилларда Андижон Давлат Тиллар институтида дарс берган.
У оғир хасталикдан сўнг 2003 йилда вафот этган.
Унинг биринчи шеърий тўплами «Сени ўйлаб» номи билан 1977 йилда чоп этилди.
Шоирнинг «Тўрғай» (1983), «Кентликлар» (1984), «Яшил сабо» (1989), «Муҳаббат шеваси» (1995), «Соғинч довони» (1997) каби бир неча шеърий мажмуалари яратилди. Мазкур тўпламлар бир-бирининг давоми бўлиб, шоир айтмоқчи фикрларни тўлдириб, бойитиб келади. Уларда шоир инсон қалби гўзалликлари-ю, фожиаларигача чизишга интилади. У чизган руҳият манзараларида инсон маънавиятидаги иймон, диёнат, бурч, эътиқод масалалари бўртиб кўринади.
Исмоил Тўлак адабиётшунос олим ҳамдир. 1981 йилда номзодлик, 1994 йили эса «Ҳозирги ўзбек лирикасида давр ва лирик қаҳрамон талқини» мавзуида докторлик диссертациясини ёқлаб, филология фанлари доктори деган илмий даражага эга бўлган.
Муаллиф, бундан ташқари, Беҳбудий, Чўлпон каби шоирлар ижодини биринчилар қаторида ўрганиб, «Нурли манзиллар» (1992), «ХХ аср ўзбек адабиёти» (1993), «Шеър - қалб ёлқини» (1994) «Чўлпон маҳорати» (1997) каби илмий рисолаларини эълон қилган.


Кирилл алифбосида мақола: Тўлак Исмоил ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
ЯПОНИЯ
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты