Тоҳир Қаҳҳор

Тоҳир Қаҳҳор шоиргина эмас, айни чоғда, моҳир публицист ва таржимон ҳамдир. Унинг миллий меросимиз, тарихимиз, маданиятимиз, ҳақидаги мақолалари жамоатчилик эътиборини қозонган. Шоирдаги нозик таъб, савия, журъат унинг шеърларига алоҳида жозиба бағишлайди. Унга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» унвони берилган.

Тоҳир Қаҳҳор 1953 йилда Наманганнинг Тўрақўрғон туманида туғилган. Тошкент Давлат университетида таҳсил олиб, 1975 йилда журналистика факультетини тугатган. Аввал республика радиосининг адабий-драматик бўлимида муҳаррир, 1979-1986 йилларда «Шарқ юлдузи» журналида адабий ходим, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлаган.

Тоҳир Қаҳҳор сўнгги йилларда турк-ўзбек адабий алоқаларига бағишланган диссертация ёзиб, филология фанлари номзоди илмий даражасига эришди.

Шоирнинг дастлабки китоби 1980 йилда «Оқ ўрик» номи билан чоп этилган. Шундан сўнг унинг «Оқаётган дарё» (1982), «Осмон кимники?» (1984), «Эшик тақиллаётир» (1984), «Кун кўзи» (1987), «Юлдузлар менинг боғим» (1988), «Тоғнинг парвози» (1990), «Оташгиёҳ» (1992) каби ўнга яқин тўпламлари кетма-кет чиқади. Бу тўпламларга кирган шеърларни ўқиган китобхонда ажиб туйғулар қайта жонлангандек бўлади. Бу шеърларда тарих ҳозирги замон ва келажак муаммолар содда ва равон ифодаларда ўз аксини топган. Айни чоғда, шоирдаги нозик таъб, савия, журъат унинг шеърларига алоҳида жозиба бағишлайди.

У таржимон сифатида турк шоири Зиё Кўкалпнинг «Ергенўкўн» достони ва қатор шеърларини, форс адабиёти намояндалари Ҳофиз Шерозий ва Абдураҳмон Жомий ғазалларини, колумбиялик машҳур адиб Г.Маркеснинг «Ошкора қотиллик қиссаси»ни, араб адабиётининг классиклари Абу Таммом, Ал-Маарий ва бошқа кўплаб Шарқ ва Ғарб адабиёти намояндаларининг асарларини маҳорат билан ўзбек тилига ўгирган.

Шоир 1994 йилда «Ҳур Туркистон учун» деган публицистик мақолалар тўпламини эълон қилди. 1995 йилда Анқарада «Бугунги ўзбек шоирлари» номли китоби нашр этилди. Шунингдек, у икки жилдлик «Турк дунёси адабиёти тарихи»нинг майдонга келишида таржимон сифатида иштирок этди. Йигирма тўрт жилдлик «Турк дунёси адабиёти антологияси»нинг ўзбек адабиётига оид қисмини нашрга тайёрлади.

Шунингдек, турк олими Исмоил Аканинг «Амир Темур даври тарихи» (1996) китобини ўзбек тилига таржима қилди.


Кирилл алифбосида мақола: Тоҳир Қаҳҳор ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ЯПОНИЯ
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты