Абду Жалол

Абду Жалол (лақаби - Усто Жалил) 1798 йилда Қўқон хонлигидаги Риштонда кулолчилар оиласида таваллуд топди. XIX аср охирида вафот этди.

Абду Жалол XIX аср Риштон туманидаги машҳур кулол. Акаси Абду Жамил (Уста Қўри) билан Қошғар, Эронда махсус лой-чинни ясаш сирларини ўзлаштириб, Риштонда қадимий йўқолиб борган техникани қайта тиклашди. Бундан ташқари шогирди Абдулло Кулол (Кали Абдулло) га ҳам чинни ясаш сирларини ўргатишган. Буюк кулол –Уста оқсоқол Фарғона водийси барча кулолчилари учун устоздир.

Тирик мисол сифатида Қўқон хонлиги Худоёрхон буйруғи билан барпо этилган риштонлик кулолчилар томонидан барпо этилган XIX аср - Ўрда саройи ҳисобланади. Саройнинг қурилиши 1863-1870 йилларда 16 минг ишчи ёрдамида бунёд этилган. Саройнинг фасад-кўриниши ака-укалар Абду Жалол (Усто Жалил), Абду Жамил (Усто Қўри) ва Абдулла Кулол (Кали Абдулло) ўзларининг шогирдлари билан 1873 йилда якунлашган.

Янги керамик безак бериш усули яратишда, риштонлик кулолчилар нафақат безакларни яратиш малакасини балки махсус лой тайёрлаш технологиясини ҳам кулолчиликка олиб киришган. Асосан бу рангли ғиштлар турли кўринишдаги: ромбли, тўртбурчак, юлдузчали кўринишида. 10 тадан каллиграфик ёзувлар, оқ ғишт ёрдамида куфи ёзуви юргазилиши ўз гўзаллиги билан жудаям катта машҳурликка эришган.

Худоёрхон ака-укалар Абду Жалол, (Усто Жалил), Абду Жамил (Усто Кури) ва Абдулла Кулол (Кали Абдулло) ларнинг меҳнатини юқори баҳолаб, нафақат моддий рағбатлантирган балки саройнинг жанубий фасадига куфийча ёзувда: “Бу тошларни Беҳзод ижодига монанд ижод намуналари безатиб турибди”. Ушбу ёзувлардан ҳам кўриниб турибдики риштонлик кулоллар Худоёр хон билан бир қаторда Ўрта Осиё тарихига ёзилдилар.

Абду Жалол (Уста Жалил) ижод намуналари Ўзбекистон Давлат санъат музейида сақланади.


Кирилл алифбосида мақола: Абду Жалол ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Абду Жамол Усто Қўри
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЯПОНИЯ
ТОШКЕНТ
ЭРОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты