Навруз Аҳмадхон — Бухоро хони Шайбонийлар сулоласининг ўзбек хони. 1552-1556 йилларда ҳукмдорлик қилган.
Мирзо Улуғбекнинг қизи Робия Султоннинг набираси, шайбоний Суюнчхўжахоннинг иккинчи ўғли Навруз Аҳмадхон тарихда Бароқхон номи билан ҳам машҳур. Унинг тарбияси билан шоир Васифий шуғулланган.
Навруз Аҳмадхоннинг акаси ҳам бўлган - Келдимуҳаммадхон.
Дастлаб Навруз Аҳмадхон Шайбонийларнинг Тошкент воҳаларини бошқарган.
XVI асрнинг ўртасида Шайбонийлар давлатида бир қанча ўлкалар мавжуд бўлган: бири Абдулатифхон бошқарган Самарқанд бўлса, иккинчиси эса Убайдулла ўғли Абдулазизхон Бухорони бошқарган. Абдулазизхоннинг вафотидан сўнг, 1551 йилда Навруз Аҳмадхон Самарқандни босиб олди ва Шайбонийларнинг олий ҳукмдорига айланди. У бош ўзбек хони деб эълон қилинган.
Навруз Аҳмадхон аҳоли қизиқишларини кузатган ҳолда, янги экин майдонларини суғориш ишлари ташкиллаштирган, мамлакатда иқтисодий рефорумларни амалга оширишга уринган.
Навруз Аҳмадхоннинг саккизта ўғли бўлган: Дарвешсултон, Жалолсултон, Бобохон, Аминсултон, Дустумсултон, Қосимсултон, Хоразмшоҳ-султон, Тоҳирсултон.
Навруз Аҳмадхон Тошкентдаги отаси мақбарасига унинг номи билан аталган мадраса қурдирди.
Навруз Аҳмадхон баъзи манбааларга кўра 10 сентябрь 1556 йилда, баъзиларида 23 ноябрь 1556 йил Самарқандда вафот этган ва шаҳардаги суфийлик оқими етакчиси Хўжа Аҳрор Нақшбандий қабрининг ёнида дафн этилган. Ундан сўнг Шайбонийлар давлатининг бош ҳукмдорлиги Пирмуҳаммадхон қўлига ўтган.