Қўшжонов Матёқуб - ўзбек адабиётшуноси ва мунаққиди. 1918 йил 5 майда ҳозирги Туркманистон Республикасининг Тошҳовуз вилояти, Ҳалланг қишлоғида туғилган. Филология фанлари доктори (1972), Ўзбекистон Республикаси ФАнинг аъзоси (1979), Ўзбекистон Республикаси фан арбоби (1978), Ҳамза номидаги Давлат мукофоти лауреати (1977).
30-йилларнинг иккинчи ярмида Тошҳовуздаги ўқитувчилар институтида ўқиган.
1941-1945 йилларда урушда қатнашган, мерган бўлган. 1945-1950 йилларда Ўрта Осиё Давлат университети филология факультетида ўқиган, имтиёзли диплом олган.
1950-1954 йилларда Ўзбекистон Компартияси Марказий қўмитаси аппаратида ишлаган.
1954-1957 йилларда Марказий Комитет қошидаги ижтимоий фанлар академияси аспирантурасида ўқиди.
1957-1960 йилларда Ўрта Осиё Давлат университети филология факултетида ўқитувчи бўлди.
1960 йилдан Ўзбекистон ФАнинг Тил ва адабиёт институтида илмий ходим, директор, бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган.