Тўлқиной Қодирова

Тўлқиной Қодирова 1935 йилда Тошкентда туғилган. 1959 йилда Ўрта Осиё Политехника институтини битириб, архитектор мутахассислигини эгаллагач, Ўзбекистон Давлат лойиҳа институтида меъмор сифатида меҳнат фаолиятини бошлади.
Тошкент санъатшунослик институтида аспирантурани тугатгач, шу институтда катта илмий ходим бўлиб ишлади. Ўзбекистон Меъморлар уюшмаси раиси, Ўзбекистон маданий ёдгорликларини таъмирлаш илмий-теқшириш ва лойиҳа институтида директорнинг илмий ишлар бўйича муовини, Олий Совет қўмитасининг қурилиш, меъморчилик ва коммунал турар жой бўлими раисининг муовини лавозимларида фаолият кўрсатди.
1970 йилда архитектура фанлари номзоди илмий даражасига эга бўлган Т. Қодирова меъморчилик соҳасига оид 50 дан ортиқ илмий асарлар, рисола ва китоблар яратди. Унинг «Архитектура советского Узбекистана» («Совет Ўзбекистони меъморчилиги»), «Современная архитектура Узбекистана» («Ҳозирги замон Ўзбекистон меъморчилиги»), «История искусств народов СССР» («Иттифоқ халқлари санъати тарихи»), «Искусство советского Узбекистана 1917—1977гг.» («Совет Ўзбекистони санъати 1917—1977 йилларда») рисолалари ўзбек меъморчилиги фанига қўшилган муҳим ҳисса бўлиши билан бирга, бу асарларда меъморчиликнинг ҳудудий хусусиятлари билан боғлиқ масалалар, Ўзбекистон шаҳарларининг тарихий жиҳатдан қайта тиклаш муаммолари ўз ифодасини топди.
Т. Қодированинг меъморчилик соҳасида кўрсатган хизматлари 1986 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган меъмор» унвони, медаллар ва Республика «Фахрий ёрлиқ»лари билан муносиб тақдирланди. У 1999 йилда Шарқ мамлакатлари Халқаро архитектура Академиясининг ҳақиқий аъзолигига сайланди.


Кирилл алифбосида мақола: Тўлқиной Қодирова ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ЯПОНИЯ
ХИТОЙ
РОССИЯ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты