Қаюмов Малик Каюмович

“Ўзбекистон халқ артисти”, “Меҳнат Қаҳрамони” унвонлари соҳиби “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби бўлган Малик Қаюмов “Союзкинохроника”нинг Ўрта Осиё республикалари бўйича мухбири, ижодий фаолиятида 100 дан ортиқ ҳужжатли фильмлар яратиб, ўзбек халқининг тарихи, маданияти, фани ва санъатини жаҳонга танитган улкан санъаткор, ўзбек ҳужжатли киносига асос солиб, ўзбек кино санъатини нодир асарлари билан бойитди.

Ўзбек киносанъатининг улкан намояндаси Малик Қаюмов 1912 йил Тошкентда туғилган. Меҳнат фаолиятини 1929 йил “Шарқ юлдузи” (Ўзбек Давлат киноси) киностудиясида бошлаб, “Боғдоддаги амиркон”, “Ажойиб кун”, “Қумликдаги воҳа”, “Қумдаги қудуқ” ва бошқа фильмларда суратга тушиш билан бир қаторда оператор ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

1930—1932 йиллар Москва Бутуниттифоқ Давлат кинематография институтининг операторлик бўлимида таҳсил олигач, 1932 йилдан Тошкент хроника киностудиясида оператор ва “Союзкинохроника”нинг Ўрта Осиё республикалари бўйича мухбири бўлиб фаолият кўрсата бошлаган. Иккинчи Жаҳон уруши йилларида Малик Қаюмов ўз ихтиёри билан ҳужжатли фильмлар Марказий студиясининг ҳарбий кинооператори сифатида урушга кетади. Филмда фашизмга қарши курашда аскарлар жасорати ва мардонаворлигини кинотасмага хотирлаёганда фидокорликни намоён этган.

1946 йилдан Тошкент бадиий ва ҳужжатли-хроникал фильмлар студиясининг (“Ўзбекфильм”) режиссёр оператори ва бадиий раҳбари бўлиб ишлай бошлади.

1961 йилдан Ўзбекистон илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясининг директори, кейинчалик бадиий раҳбари вазифасида фаолият кўрсатади. Ўзбекистон кинематография ходимларининг IV чақирувида Малик Қаюмов Ўзбекистон кинематография ходимлари уюшмасининг биринчи котиби бўлиб сайланади.

Иқтидорли кинооператор ўзининг кўп йиллик ижодий фаолияти давомида 200 дан ортиқ ҳужжатли ва илмий-оммабоп фильмлар суратга олиб, жаҳонга ўзбек халқи тарихи, маданияти, фан ва санъатини таништириш билан бирга, ўзбек ҳужжатли киносига асос солиб, ўзбек кино санъатини нодир фильм асарлари билан бойитди ва ушбу йўналишдаги мактаб яратди.

Унинг “Она ера”, “Тўрт дарвоза шаҳри”, “Бизнинг Ўзбекистонга келинг”, “Баҳордан баҳоргача”, “Гўзалликнинг уч сири”, “Самарқанд доим мен билан”, “Ўзбек харитаси”, “Тинчлик ва дўстлик кинофестивали”, “Инсоннятнинг беш қўли”, “Қирқ йил ва бир кун”, “Баҳордан баҳоргача”, “”Ўзбекистон бўйлаб саёҳат”, “Тошкент — тинчлик шаҳри”, “Тошкент, зилзила”, “Санъатга бағишланган умр”, “Ўзбекистон санъати”, “13 қалдирғоч”, “Шарқда шундай сахий шахслар бор” каби ҳужжатли фильмлари ўзбек кино санъатининг улкан ютуғи сифатида эътироф этилади.

Малик Қаюмов ижодида “Ҳиндистон тонги”, “Ветнам - менинг Ватаним”, “Ҳиндиқуш бўйлаб йўл”, “Олтин Бенгалия” каби хорижий мамлакатлар ҳақидаги ҳужжатли фильмлари алоҳида ўрин тутади.

Унинг кўплаб фильмлари халқаро ва Бутун иттифоқ кинофестивалларида юксак баҳоланиб, соврин ва дипломлар билан тақдирланган.

“Тошкент тўқимачилик комбинати” фильми 1938 йили Нью-Йоркда бўлиб ўтган Жаҳон кўргазмасида катта Олтин Медаль билан, “Бизнинг Ўзбекистонга келинг” фильми Венецияда бўлиб ўтган Халқаро кинофестивалда катта Олтин Медаль билан, “Ўзбекистон маданияти обидалари” фильми Осиё ва Африка мамлакатлари кинофестивалида биринчи даражали диплом билан, “Баҳордан баҳоргача” фильми эса 1964 йилда Санкт-Петербургда бўлиб ўтган кинофестивалда биринчи даражали диплом билан тақдирланди.

Малик Қаюмов уч маротаба Москвада бўлиб ўтган Халқаро кинофестивал ҳайъат аъзоси бўлган, 1966, 1977 йилларда Москвада бўлиб ўтган кинофестиваллар ҳайъат раиси этиб сайланган. Унинг ўзбек кино санъатидаги фаолияти юқори баҳоланган.

“Баҳордан баҳоргача” фильми учун “Ўзбекистон Давлат мукофоти”га сазовор бўлган. У “Ўзбекистон халқ артисти” ва “Халқ артисти” ҳамда “Меҳнат Қаҳрамони” унвонлари соҳибидир. 1999 йил “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган.

М. Қаюмов, шунингдек, давлат ва жамоат ҳаётида ҳам фаол иштирок этади. 1990-1994 йиллар у Ўзбекистон Олий Кенгаши депутати сифатида самарали фаолият юритган.

Ўзбекистон халқ артисти, миллий кино санъатимизнинг атоқли арбоби Малик Қаюмов 2010 йил 29 апрель куни вафот этди. Санъат арбоби, содда инсон, жонкуяр устоз Малик Қаюмовнинг ёрқин хотираси халқимиз юрагида абадий сақланиб қолажак.

Суратга олган ҳужжатли фильмлари
“Қудратли оқим”, “Бизнинг Ўзбекистонга келинг”, “Тинчлик ва дўстлик кинофестивали”, “Инсоннятнинг беш қўли”, “Қирқ йил ва бир кун”, “Баҳордан баҳоргача”, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат”, “Тошкент тинчлик шаҳри”, “Тошкент, зилзила”, “Санъатга бағишланган умр”, “Ўзбекистон санъати”, “13 қалдирғоч”, “Шарқда шундай сахий шахслар бор”, “Ҳиндистон тонги”, “Ветнам - менинг Ватаним”, “Ҳиндиқуш бўйлаб йўл”, “Олтин Бенгалия”.

Мукофотлари
· “Тошкент тўқимачилик комбинати” фильми учун Катта олтин медаль (1938 йил, Нью-Йорк)
· “Бизнинг Ўзбекистонга келинг” фильми учун Катта олтин медаль (Венеция)
· “Ўзбекситон маданияти ҳайкаллари” учун биринчи даражали диплом, Осиё ва Африка мамлaкатлари кинофестивалида
· “Баҳордан баҳоргача” фильми учун биринчи даражали диплом (1964 йил, Санкт-Петербург)
· Москва Халқаро кинофестивали ҳайъат аъзоси
· Москва кинофестивали ҳайъати раиси (1966, 1977 йиллар)
· “Ўзбекистон халқ артисти”
· Социалистик меҳнат қаҳрамони (05.12.1990)

· Иккита Ленин ордени (11.03.1985)

· Иккита Меҳнат Қизил Нишони ордени (18.03.1959; 22.06.1971)

· Халқлар дўстлиги ордени (1989 йил 17 август) — Афғонистон Республикаси билан маданий алоқаларни ўрнатгани учун

· Қизил Юлдуз ордени (20.04.1943)

· “Ҳурмат белгиси” ордени (23.05.1940)— “Қудратли оқим” фильми учун

· “Эл-юрт ҳурмати” ордени (Ўзбекистон, 1999)

· Иккита “Меҳнат аълочиси” медали (16.01.1950; 06.12.1951)

· “Жасорат” медали (Ўзбекистон, 1995)


Кирилл алифбосида мақола: Қаюмов Малик Каюмович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
КИНО САНЪАТИ
ЯПОНИЯ
ХИТОЙ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты