Мутал Бурҳонов — кўпқиррали иқтидор соҳиби. Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Буюк хизматлари учун” орденлари билан тақдирланган. Ўзбекистон Давлат консерваторияси шарафли профессори унвонига лойиқ топилган.
Мутаваккил (Мутал) Музаййинович Бурҳонов 1916 йил 5 май куни Бухорода, мударрис, яъни мадраса муаллими оиласида дунёга келган. Унинг тарбиясида аслзодалардан бўлмиш онаси ва тоғасининг ўрни катта бўлган. Деярли, бухоролик зиёлилар даврасида катта бўлиб, куни форсий ва туркий тилларидаги мумтоз шеърият ва мусиқа мутолааси билан, шунингдек, мазмунли баҳслар ичида ўтиши, унинг қизиқишларига таъсир кўрсатди. Саккиз ёшида у танбур мусиқа созида чалишни ўрганган. Аввалига уйида, сўнгра, Фитрат номидаги биринчи Бухоро мусиқий билим юртида таҳсил олган.
Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси раиси Рустам Абдуллаевнинг сўзларгиа кўра, Мутал Бурҳонов иқтидорининг ривожланишида ўз даврининг энг яхши инсонлари билан суҳбат таъсир кўрсатди. Болалик йиллари Фитрат билан яқиндан таниш бўлган ва унинг уйига тез-тез бориб турар, у ерда Чўлпон, Ғофур Ғулом, Ҳамид Олимжонлар, шунингдек, Бухоро, Самарқанд, Фарғона ва Тошкентнинг таниқли ижрочилари ва мусиқашунослари билан кўришиб турарди.
Танбур созини чалишни Мутал Бурҳонов, аввалига, тоғаси Мукаммил Бурҳоновдан, кейинроқ, таниқли танбурчи Ота Ғиёс Абдуғанидан ўрганади. Самарқандда фаолият юритувчи Ўзбекистон мусиқа ва хореография институтининг Ота Жалол Носиров, Абдуқодир Исмоилов ва Абдураҳмон Умаров каби муаллимлари Муталнинг ноёб истеъдодини пайқаб, у билан жиддий шуғуллана бошлашади.
1928 йилдан М.Бурҳонов мусиқа билан шуғулланишни янгитдан ташкил этилган Самарқанддаги Ўзбекистон мусиқа ва хореография билим юртида давом эттиради. Ушбу билим юрт (ҳозирда бу – Ўзбекистон Бадиий академиясининг санъатшунослик илмий-тадқиқоти институти бўлиб, 1931 йил янги пойтахтга — Тошкентга кўчирилган) ўзида таълим муассаса ишлар билан бирга, илмий-тадқиқий вазифаларни ҳам мужассам этган.
М.Бурҳоновнинг жиддий бастакорлик машғулотлари (1935-1939) профессор С.Василенко раҳбарлиги остида, Москва консерваториясининг ўзбек студиясида амалга ошди.
Иккинчи Жаҳон уруши йиллари у фашистларга қарши жангда аскарлар қаторидан жой олди. Жиддий ярадор бўлгач, Тошкентга қайтади ва ижодий фаолият билан шуғулланади.
Машғулотлар бошқа даражада 1947 йил янгиланди, бу вақт М.Бурҳонов Ўзбекистон Давлат мадҳияси, бир қатор машҳур қўшиқ ва романслар, театр саҳна асарлари учун мусиқалар муаллифи эди. Москва консерваториясининг бастакорлик мутахассислиги дипломини 1949 йил олган.
1955-1960 йиллар М. Бурҳонов республика бастакорлар уюшмасига раҳбарлик қилган. 1964 йил “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби” унвонига эга бўлган. Унинг ўзбек мусиқа маданиятига қўшган ижодий ва ташкилий хиссаси мустақил республиканинг олий ҳукумат мукофотлари билан тақдирланган. У “Буюк хизматлари учун” (1998) ва “Эл-юрт ҳурмати” (2001) орденлари билан мукофотланган. Ҳаётда ҳам, ижодда ҳам, Мутаваккил Бурҳонов ўз Диёринининг ватанпарвари, ўзига ва бошқаларга нисбатан ўта талабчан шахс бўлган. У ижодкор ёшлар учун доим намуна бўла олган.
Умрининг сўнгги йилларини М. Бурҳонов ўз она юртида – Бухорода ўтказиб, бизларга таржимаи ҳолини ташлаб кетади. Қадрдонлари ва яқинларини йўқотган инсон ўрнида, оғир қатағон йиллари-ю, ўзбек зиёлиларини ташқил этган одамлар ва ноҳақ халқ душмани деб айбланиб ҳалок бўлганлар ҳақида ундан бошқа яна ким сўзлаб бера олади? У ҳалок бўлганларнинг хотираси олдидаги ўзининг бурчи ҳақида кўп гапирарди. Ва у, ўлимидан бир мунча вақт олдин мусиқа, унинг ривожланиш масалаларини тарк этмай, бу бурчни бажарди ҳам...
М.Бурҳорнов асарлари ўзига хос ёрқин миллийлиги, сайқалланган шакли ва анъанавий ўзбек, тожик, қорақалпоқ ёки бошқа ўзига хос мусиқий оҳангдорликнинг янги оврупача (мумтоз бастакорлик) мусиқа ифода усуллари билан “туташуви” тингловчини ўзига ром этади, шунингдек, органик ҳамда турли минтақаларнинг монодиявий мусиқасининг “қуйилиш” имкониятини, деярли исботлайди.
Нуфузли бастакорнинг кўп қиррали ижод намунаси унинг йирик асар шаклларида ўз аксини топгани каби, лирик қўшиқларида (“Ипаклари тиллодан”, “Гўзал Фарғона”, “Хорманг қизлар” ва бошқалар), ажойиб таъсирчан романсларида (“Намедонам чи ном дорад”, “Келса ногоҳ” ва бошқалар), тантанавор кўтаринки характердаги Ўзбекистон Давлат мадҳиясида (Абдулла Орипов шеъри) ҳам намоён бўлган. Бундан ташқари, муаллифнинг шахсий хотиралари билан тўйинган, умрининг сўнгги йилларида Абдурауф Фитрат шеърига ёзилган чуқур таъсирчан “Ташлади, кетди” романси бўлган. Биргина шу асар туфайли М. Бурҳонов ўта машаққатли ижодий изланишлар-у, чуқур қалб кечинмаларини бошдан кечирдики, ҳатто мен ҳам, ушбу жараённинг бевосита гувоҳи бўла туриб, буни сўз орқали етказиб бера олмайман. Ўйлайманки, унинг бошқа машҳур асарларининг яралиш жараёни ҳам шу каби тус олган.
Бугунги кунда унинг “Муфтун бўлдим”, “Ибн Сино” каби кинофильмларга ёзган қўшиқлари оммада кенг шуҳрат қозонган. Замонавий ўзбек мусиқасида М. Бурҳоновнинг Машраб шеърига ёзилган “Шоир орзуси” балладаси, Фитрат, Чўлпон, Носирларнинг шеърига ёзилган “Абадий хотира” реквиеми каби вокал-чолғу асарлари ҳам муносиб ўрин эгаллаган. Энг кичик тингловчилар учун энг катта совға – бу М. Бурҳоновнинг “Ойгул ва Бахтиёр” (Ҳамид Олимжон саҳна асари асосида, либретто Зулфияга тегишли) қўғирчоқ театри учун ёзилган мусиқаси бўлди.
Бутун ижодий йўли давомида бастакор кўп маротаба буюк ўзбек шоири Алишер Наовий тимсолига юзланган. Унинг “Алишер Навоий” драма спектакли учун ёзган мусиқаси (1949, Уйғун ва И.Султонов саҳна асари) бугун ҳам томошабинлар қалбини қувонтиради. Бастакор шоир тимсолига “Алишер Навоийга қасида”да (А. Орипов шеъри) такроран юзланади, 80-йилларда эса, Иззат Султонов либреттоси асосида ва унинг бевосита иштирокида “Алишер Наовий” операси устида иш бошлайди. 1990 йил опера саҳнада қўйилади, ғоя А.Навоий номидаги Давлат академик Катта опера ва балет театрида мужассам бўлган. Муаллифнинг опера жанрига нисбатан марҳамати, ўзига нисбатан эса танқидий муносабати - асарнинг таркибий саҳналаридаги мусиқа ва либреттоларнинг бир неча бор ўзгартиришига сабаб бўлди. Узоқ ижодий изланишлар натижаси – ажойиб мусиқа яралиши бўлди.
Умуммусиқий муваффақият билан бирга,ўзбек тилига хос хусусиятларга эга речитаттивнинг омадли яралиши бўлди. Ўзбек тили учун мужмал бўлмиш оврупа речитативлиганинг умумий қолиплардан қочиб, муаллиф кўпроқ нутқнинг табиий талаффузига аҳамият берган. Асарларининг асоси саналмиш арияларида М.Бурҳонов анъанавий ўзбек ашула жанрининг асослари, яъни оҳанг-тузумга таянган ва шу орқали у арияларда бўлгани каби, турли саҳна вокал ансамбль операларида ҳам миллий қатламлиликка эришиш масаласини еча олган. Шу билан бирга, у хор ва симконик оркестр имкониятларини ҳам назарда тутган. Аммо операнинг саҳналаштирилишида либреттолардаги муайян тоза драматургик камчиликлар ҳам акс этган. Бироқ, унинг саҳналаштирилишидаги муваффақиятсизлик биринчи навбатда, муаллифнинг талабларига биноан, яъни куйлаш тарзи сабабли, театрал ижродан йироқлашиш бўлган. Яккахон ариялар, дуэтлар ижроси, ансамблларнинг хилма-хиллиги, шунингдек, тегишли анъанавийликни сақлаш – талаб этилган хорлар барча солистлар ва театрнинг вокал ансамбл гуруҳлари учун тўсқинлик қилган.
Аслида, икки-уч солист-қўшиқчиларни инобатга олмаганда, бутун театрда опера хонандалари, ансамбчилар ва хорчилар мазкур асарни керакли анъанавий-миллий ўзбекча куйлаш усуслида ижро этиш учун ожиз эдилар. Айнан ўзбек опера хонандаларининг номукаммал йўналтирилган тайёргарлиги ва маҳаллий миллий труппаларнинг шаклланиши сабаб, жиддий камчиликлар юзага келган. Театрда тегишли ижро таркибининг йўқлиги эса, “Алишер Навоий“ операси тез орада саҳнадан четлаштирилишига энг катта сабаб бўлди. Умид қиламизки, мазкур бирлашув хали муносиб ижрочи-қўшиқчиларини топиб, М. Бурҳоновнинг саҳна асарини янги кўринишда тингловчилар қалбигача етказади.
Алоҳида ифтихор хисси ила айтиш мумкинки, Мутаваккил Бурҳонов асарлари қайси жанрда ёзилган бўлмасин, ўзининг бадиий қадрияти, ёрқин ифодаланган миллийлиги ва юқори маънавияти билан, шубҳасиз, нафақат ўзбек, балки, тожик ёки минтақавий марказий осиё ва жаҳон мусиқа санъатининг олтин фондини ташкил этади.
Мутал Бурҳонов ўзбек бастакорлик мактабининг асосчиларидан бири ҳисобланиб, олтмиш йилдан ортиқ ижодий фаолият билан шуғулланган, турли жанрларда бир қатор юқори бадиий маҳоратда эга асарлар яратган.
Унинг “Алишер Навоий” операси, “Абадий хотира”, “Навоий қасидаси” реквиемлари, “Муҳаббат учун”, “Шоир орзуси”, “Сен барибир жилмаймадинг” романслари, “Она ер”, “Олтин иплар”, “Баҳор” қўшиқлари, “Мафтунингман”, “Ибн Сино” бадиий фильмларига мусиқаси каби йирик асарлари маданиятимиз хазинаси ва одамлар юрагидан муносиб жой олган.
Мутал Бурҳонов Ўзбекистон Республикаси мадҳияси мусиқасининг муаллифи саналади. Мутал Бурҳоновнинг замонавий ўзбек мусиқа санъати ривожига қўшган хиссаси давлатимиз томонидан юқори баҳоланган. У “Ўзбекистон халқ артисти”, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби” унвонлари, давлат мукофоти, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Буюк хизматлари учун” орденлари билан тақдирланган.
Серғайрат бастакор Мутал Бурҳонов бутун умрини санъатга бағишлаб, тақдир синовларини фидокорона енгиб, ёш иқтидор соҳибларига нисбатан талабчан ва меҳрибон устоз бўлган. Ёшларни тарбиялаш ишларига қўшган хиссаси туфайли Ўзбекистон Давлат консерваториясининг шарафли профессори унвонига лойиқ топилган.
Мутал Бурҳонов 2002 йил вафот этган
Буюк санъат арбоби ва ажойиб инсон Мутал Бурҳонов хотираси қалбимизда абадий сақланиб қолгай.