Ирдана-бий

Ирдана-бий (1720-1764), тахт бошқарув йиллари 1750-1764, Қўқон хонлигидаги ўзбекларнинг минг сулосасининг тўртинчи ҳукмдори.

Абдукарим-бийнинг ўлимидан сўнг 1750-1751 йиллар Қўқон хонлигида ҳукмронлик унинг жияни Ирдан-бийга ўтади. Ҳукмронлигининг илк йиллари минглар сулоласи ўртасида ҳокимият учун кураш зўриқиб кетади. 1752 йил салтанатни унинг акаси Бобобек эгаллайди, у тахтни ўн ойгина бошқарган.

1753 йил Ирдан-бий яна Қўқон хонлиги тахтига ўтиради.

Ирдан-бий Қўқон хонлигининг кенгайиши устида жуда фаол сиёсий ишлар олиб боради. Бухоро хони Муҳаммад Раҳимбий билан бирлашиб, (1756-1758) у ўзбекларнинг юз сулоласига юриш қилади. Муҳаммад Раҳимбий унинг тутинган отаси бўлади.

1758 йил Ирдан-бий мамлакатга Ура-тюбени қўшиб олади.

1762 йил мамлакатни Цин салтанати босиб олиши ҳавфи туғилади. Ирдан-бий цин салтанатига қарши иттифоқ тузишга мушарраф бўлиб, унинг таркибидан афғон давлати асосчиси Аҳмад-Шоҳ-Дурра (1747-1768) ҳам ўрин олган эди. Бу иттифоқ цин салтанати Қўқон хонлигини озодликдан маҳрум қилиш имкониятини йўққа чиқаради. Ирдана-бий ўзидан ворис қолдирмаган. Унинг беш нафар қизи бўлган.

Ирдана-бийнинг ўлимидан сўнг 1764 йил давлат ҳукмронлиги Сулаймон-бекка ўтиб, у давлатга бир неча ойгина ҳукмронлик қилади. Шундан сўнг бошқарув Абдукарим-бийнинг набираси Норбўта-бийга ўтади.


Кирилл алифбосида мақола: Ирдана-бий ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
БУХОРО ХОНЛИГИ
ТОШКЕНТ
ТЕМУРИЙЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты