Маҳмуд ибн Муҳаммад ибн Умар ал Чағминий (ёки ал Жағминий), XII—XIII асрларда яшаган, Аҳмад Фарғоний ва Абу Райҳон Берунийнинг илмий анъанларини давом эттирган. Асли хоразмлик файласув, астроном, математик, жўғрофиячи. Чағминийнинг илмий асарлари Шарқда жуда машҳур бўлса-да, унинг ҳаёти ва ижоди ҳануз ўрганилмаган.
Маҳмуд ибн Муҳаммад ибн Умар ал Чағминий. Олимнинг аниқ туғилган йили номаълум, лекин Хоразмшоҳлар пойтахти – Куня Урганчга (Қадимий Урганч) яқин ерда, Чағминда туғилгани аниқ. Илмий адабиётларда унинг вафот этган санаси кўпинча 1221 йил деб кўрсатилади. Маълум бўлишича, XI—XII асрларда Хоразм жаҳон илмий марказларидан бири ҳисобланган ва бу Чағминийнинг дунё қараши ривожланишида катта роль ўйнаган.
Бошланғич маълумотни у Хоразмда олган ва ўз билимларини мукаммаллаштириш учун Самарқандга кетиб, кўп билимларни юқори даражада эгаллайди. Унинг асарларида Берунийнинг устози Абу Наср ибн Ироқ кўр карра эсга олинади. Маҳмуд ал Чағминий ўз вақтида математика, тиббиёт, жўғрофия ва бошқа илмий фаолиятнинг кўплаб соҳалари устида иш олиб борган. Унинг илм-фанга қўшган ҳиссаси шу қадар аҳамиятли эдики, Абу Райҳон Берунийдан сўнг Хоразмнинг энг йирик илмий арбобига айланган.
“Мулаҳҳас фи-л-ҳайъа” асаридан ташқари, ал Чағминийнинг “Мунтахаб”, “Ан макон тисъа фи риёза”, “Шарх асолиб риёзи фи тақсим мирос” ва бошқа асарлари ҳам мавжуд (таржималари қуйида келтирилган).
Унинг “Астрономиянинг қисқа баёноти” Ўрта Осиё ва Эронда жуда оммабоп бўлган. Рисола бўлаклар, қисмлар ва само ҳақида ҳикоя қилувчи муқаддимадан ва икки китобдан иборат – “Осмон сирти” ва “Ер ҳақида”; Китоблардан бирида ал Фарғоний, ал Хазин ва ибн ал Ҳайсамлардан сўнг сайёра орбитаси таълимоти баён этилган. Мазкур рисолада горизонтал ясси кузатувлар асосида илк бор тизим жойлашуви батафсил кўриб чиқилади.
Ал Чағминийнинг илмий асарлари:
“Мулаҳҳас фи ал-ҳайъа” (Астрономиянинг қисқа баёноти)
“Мунтаҳаб” (“Танланган”) — мазкур асарга олим томонидан илм-фаннинг турли соҳаларидаги кузатувлари киритилган.
“Ан макон тисъа фи риёза” (“Математикада 9 сонининг ўрни ҳақида”).
“Шарҳ асолиб риёзи фи тақсим мирос” (“Меросни математик усулда тақсимла шарҳи”) – охирги икки асарда олимнинг мазкур илмий соҳадаги математик ишланмаларига оид нуқтаи назари ва уларнинг амалиётда қўлланиши, хусусан, мерос бўлимида қўлланиши баён этилган. У Берунийдан сўнг Хоразм мактабининг энг йирик олими, ўз ичида XII-XIII асрлардаги илм-фан ютуқларини жамлаган энциклопедияни яратган. У Аҳмад Фарғоний ва Берунийларнинг илмий анъаналарини давом эттирган ва аввалам бор, астрономия соҳасида омма эътиборини қозонган. Унинг хизмати қадим юнон ва Шарқ олимлари, хусусан, астрономиядан Марказий Осиё олимларининг асарларини ўрганишдан иборат. Чағминий геодезия ва жўғрофияга катта эътибор қаратган ва фаннинг кўплаб соҳаларига оид илмий муаммоларни ўрганиш асосида, муҳим фалсафий муаммоларни муҳокамага олиб чиққан ва у ҳақдаги ўз нуқтаи назарини сўзлаган.
Шу билан бирга, ўрта асрлар Шарқининг илмий марказларида Али ибн Муҳаммад ибн Али Ҳусайн Журжоний (1339-1413) ҳамда Қози зода Румий (XIV аср охири – XV аср боши)ларнинг шарҳлари, Чағминийнинг астрономияга оид ишлари, тўғрироғи, астрономия билан бирга, жўғрофияга оид маълумотларни ўзида жамлаган “Астрономиянинг қисқа баёноти”ни ўрганиш бўйича фан киритилган. Улар томонидан ал Чағминийнинг астрономия соҳасидаги ишларига шарҳлар тузилиб, ўрта асрлар илмий марказларида фан сифатида киритилган.
Агар астрономиядан қишлоқ хўжалигида ҳам, саёҳатларда ҳам, савдо карвонларида фойдаланилганлиги ҳисобга олинса, Чағминий каби олимлар томонидан астрономия бу қадар чуқур ўрганилганининг сабабини тушуниш мумкин.
Ал Чағминий асарлари кўплаб тадқиқотчилар томонидан ўрганилишда давом этмоқда.