Абу Бакр Наршахий

Абуд бакр Наршахий (899-959) — ўрта аср тарихшуноси. 943-944 йиллар араб тилида “Бухоро тарихи” (“Нар-шоҳий тарихи” номи билан ҳам машҳур”) ни ёзган. Бизнинг давримизгача асарнинг ягона нашри етиб келган. Наршаҳий меҳнати — VII-XII асрлар Бухоро ҳамда Зарафшон дарёсининг қуйи воҳаси тарихи ва топографиясига оид бебаҳо танбадир. Араблар Ўрта Осиёни босиб олишлари тарихи, Абрўй ва Муқанна қўзғолонининг ёритилиши, ислом динининг тарқалиши ва маҳаллий будпарастлик динининг йўқ бўлиши ҳақидаги маълумотлар алоҳида эътиборни ўзига тортади.

Наршахий Бухоро атрофидаги Наршах қишлоғида 899 йил таваллуд топган. 943-944 йиллар (бошқа маълумотларга кўра 948-949 йиллар) араб тилида “Бухоро тарихи” (“Нар-шоҳий тарихи” номи билан ҳам машҳур”) ни ёзган. Асарни Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ал Кубавий 1128 йил тожик тилига таржима қилган ва қисқартириб ҳикояни ўз давригача давом эттирган. Орадан яна ярим аср ўтгач, Муҳаммад ибн Зуфар Наршаҳий меҳнатинининг қисқартирилган янги кўринишини хақфга қўяди, XIII аср аноним муаллифи эса ҳодиса баёнотини 1220 йилгача чўзиб ёзади. “Бухоро тарихи”нинг сўнгги нашри сақланиб қолган.

“Бухоро тарихи” ёхуд “Наршахий тарихи” алоҳида шаҳарлар тарихи ва IX асрда юзага келган адабий жанр жумласига киради.

“Бухоро тарихи” Ўрта Осиёда XVI  аср сўнггида, XVIII-XIX асрларда ва ҳатто, XX асрда ҳам шу йилларда ёзилган кўплаб қўл ёзмаларнинг сонига кўра юқари муваффақиятга эга бўлган. 1894 йил асар Янги Бухорода литографик усулда нашрдан чиқарилган; 1904 йил унинг иккинчи литографик нашри чиққан.

Наршахийнинг “Бухоро тарихи” Мадаинийнинг тахмин қилишича, муаллиф томонидан Балазўри, Табарийлар асосида Бухорода ислом юзага келишидан аввалги даврларни ҳам ўз ичига олган. Китобнинг Бухорода ислом пайдо бўлишидан аввалги йиллар ёритилган қисми умумий асар асосида луғати ва тилининг равонлиги билан ажралиб туради. Асарнинг асл кўриниши ўз ичига, шунингдек, муқаддас Бухоронинг бошқа шаҳарлардан устунроқ эканлигини баён қилувчи ҳадисларни ҳам олган.

Наршахий асарида ислом кириб келишидан аввалги Бухоро ва араблар босқинчилигидан аввал яшаган аҳоли хотираси ҳақида сўзловчи бир қатор ривоятлар ҳам мавжуд. Ушбу ривоятлар сирасига Сиёвуш Афросиёбнинг ўлими ҳақидагиси ҳам киради.

Наршахийга маҳаллий аҳоли топширган ёки ўзи ёзиб қолдирган ўзига хос маълумот алоҳида эътиборга лойиқ. Бу аввалам бор, амир Исмоил исми билан боғлиқ ҳикоялар. Ҳикояларнинг бир қисми, шубҳасиз, Наршахий қаламига мансуб, бошқаси эҳтимол, кейинроқ қолдирилган изоқ матни муаллифига тегишлидур.

Кўплаб ҳикоялар вақф кўринишида. Яъни, Наршахий қолдирган маълумотномага кўра, амир Исмоил билан Шарг қишлоғини бутунлай харид қилиб, уни вақфга айлантирганлиги ҳақида.

Шундай қилиб, “Бухоро тарихи” ўз вақтида, шубҳасиз Бухоро жамияти эътиборини тортган. Бу ҳақда Кубавий ўз муқаддимасида ёзаркан, умумий қизиқишга эга бўлган кўплаб шахслар асарга такрор қайтишарди, дейди. Сомоний Нуҳ учун ёзилган “Бухоро тарихи” муаллифи Бухоро қишлоғидан бўлиб, ўз китобини шу сулола ҳукмронлиги давридаги Бухоронинг энг гуллаган даври билан боғлади.

Наршахий асарлари илк бор 1892 йил Париж шаҳрида, бири XVI асрга, бошқаси янги даврга тегишли иккита қўлёзма асосида нашрдан чиққан.

Наршахий меҳнати самарасининг рус тилидаги кўриниши 1897 йил (Нил Лыкошин таржимаси) нашрдан чиққан. Париж нашридан ташқари, таржима вақтида бошқа қўлёзмалардан ҳам фойдаланилганки, айрим ноаниқликларга аниқлик киритилган.

Нашриётдаги таржимагва босмадан чиқаришда В.В.Бартольд ўз ёрдамини аямаган. У китоб учун муқаддимани ҳам ўзи ёзган.


Кирилл алифбосида мақола: Абу Бакр Наршахий ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ИБН СИНО
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Қаффол аш-Шоший
ИСЛОМ
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты