Абзалов Мэлс

Абзалов Мелс - кинорежиссёр, актёр. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби. 2008 йилда “Шуҳрат” ордени билан мукофотланган.

Мэлс Абзалов 1938 йилда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида туғилган. 1964 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати иститутининг (ҳозирги М.Уйғур номидаги Тошкент санъат институти) драма актёри факультетини, 1970-1972 йилларда Москвадаги Олий режиссёрлар ва сценаристлар курсининг режиссёрлик факультетини Г. Данелий синфида битирган.

Талабалик йилларидаёқ (1960йилдан) И.Охунбобоев номидаги Республика Ёш томошабинлар театрида актёр ва режиссёр сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган М.Абзалов «Али бобо ва қирқ қароқчи» спектаклини саҳналаштирган ва бош ролни ўзи ижро этган. 1962 йилдан «Ўзбекфильм» киностудиясига ишга кириб, Комил Ёрматов, Йўлдош Аъзамов, Зоҳид Собитов, Латиф Файзиев, Шуҳрат Аббосов каби устоз санъаткорлар қўлида режиссёр ассистенти бўлиб ишлаган ва баъзи бадиий фильмларда эпизодик ролларни ижро этган.

М. Абзалов 1972 йилда олий режиссёрлик курсини битириб қайтгач, «Ўзбекфильм» киностудиясида кино-сценарист Р. Муҳаммаджонов сценарийси асосида биринчи мустақил иши — «Чинор остида дуэл» бадиий фильмини суратга олди ва бу фильм томошабинлар томонидан яхши қабул қилиниб, матбуотда ижобий баҳоланди. Ижоддаги бу дастлабки муваффақият санъаткорни янги-янги кино асарларини яратишга чорлаб, унга куч-ғайрат ва ижодий парвоз бахш этди. 1982 йилда Р.Муҳаммаджоновнинг сценарийси асосида «Суюнчи» (“Генерал буви”) бадиий фильми суратга олинган.

Комедия жанрида фильмлар яратиб, шу соҳада яхшигина тажриба орттирган санъаткор халқ ўрасида оммалашиб кетган «Kелинлар қўзғалони» спектакли асосида бадиий фильм яратиш ниятида катта ва масъулиятли ижодий ишга қўл урди. Натижада, ёзувчи С. Аҳмаднинг ушбу комедияси асосида (Эдуард Акопов киносценарийси) 1984 йилда «Келинлар қўзғалони» бадиий фильмини суратга олди ва бу фильм катта шов-шувга сабаб бўлиб, ўша йили кино прокатнинг чемпиони бўлди. Шубҳасиз, “Келинлар қўзғолони” фильми 80-йиллар ўзбек кино санъатида муҳим ўрин эгаллайди. Собиқ иттифоқ фильмларининг АҚШдаги кўригида бу бадиий фильм Американинг 26 штатида кўрсатилган ва хорижлик томошабинлар фильмдан жуда мамнун бўлишган. Шундан эътиборан, комедия жанрида яратилган мазкур асар ўзбек киноматографиясининг тўлақонли ажралмас қисмига айланди.

М. Абзалов 1968 йилда Р. Муҳаммаджонов ва Соколовлар сценарийси асосида «Армон» (тарихий мелодрама) бадиий фильмини суратга олишди. 1989 йилда Эдуард Акопов сценарийси асосида Ҳамзанинг машҳур асари «Майсаранинг иши» комедиясини экранлаштирди.

Айниқса, мустақиллик йиллари М. Абзаловнинг ижодининг гуллаган палласидир. У 1993—1994 йилларда ёзувчи Саид Аҳмаднинг «Куёв» комедияси асосида «Қариб қуюлмаган» кинокомедиясини, 1997—1998 йилларда Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар» романи асосида «Ўтган кунлар» бадиий фильмини суратга олади.

М. Абзалов кўпчилик бадиий фильмларга бадиий раҳбар, сценарий муаллифи бўлиш билан бирга, ўзи суратга олган фильмларда эпизодик ролларни ҳам ижол этган. 1990 йилда яратилган «Кўзларим йўлингда» фильмида бадиий раҳбар, «Олтин девор» (1992—1993) фильмида бадиий раҳбар ва сценарий ҳаммуаллифи бўлди.

Шунингдек, “Чимилдиқ”, “Сирли сиртмоқ” (2007 йил) фильмлари режиссёр-саҳналаштирувчиси бўлган.

Моҳир уста, режиссёрнинг барча фильмлари халқнинг интиқли эътибори ва катта севгисини қозонди, шунингдек, ўзбек кино санътида ўз ўрнини эгаллаб келмоқда. Унинг энг катта орзуси — Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг машҳур «Бобурнома» асарини экранлаштириш бўлган.


Кирилл алифбосида мақола: Абзалов Мэлс ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
КИНО САНЪАТИ
РЕЖИССЁРЛИК САНЪАТИ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты