АВТОМАТИК БОШҚАРИШ НАЗАРИЯСИ

АВТОМАТИК БОШҚАРИШ НАЗАРИЯСИ — техникавий кибернетиканинг турлича мураккабликдаги ва ҳар хил табиатли жараёнларни автоматик бошқариш тизимлари (АБТ)ни яратиш устида и. т. ишлари олиб борувчи бўлими. Автоматик бошқариш назариясида ҳақиқий объектлар ўрнида уларнинг ўхшаш (адекват) математик моделларидан фойдаланилади. Унда асосан икки муаммо: АБТ тахлили ва синтези устида тадқиқотлар олиб борилади. Икки хил бошқариш тизими, яъни очиқ ва ёпиқ бошқариш тизимлари жараёнларни бошқариш тарзи бўйича бир-биридан фарқ қилади. Биринчисида бошқарувчи таъсирлар жараённи тойилтирувчи таъсирлардан келиб чиқиб, уларнинг тойилиши фарқини камайтиришга қаратилади. Бундай бошқариш тизимининг асосий камчилиги ўлчаш имкони бўлмаган ташқи тойилтирувчи таъсирларни бартараф эта олмаслигидадир. Бундан ташкари, ушбу бошқариш тизимлари нобарқарор объектларни узоқ вақт давомида бошқара олмайди.

Ёпиқ бошқариш тизимлари асосида тескари боғланиш ғояси ётади. Бу ғоя параметрларнинг меъёрдан четлашиши бўйича бошқариш принципи (ёки тескари боғланишли бошқариш) номи билан маълум. Бу ерда бошқарувчи параметрларнинг талаб даражасидан оғиши туфайли уларни талаб ҳолатига қайтарувчи ижро сигналлари шакллантирилади. Бундай усулнинг универсаллиги нобарқарор объектларни бошқаришда намоён бўлади.

Автоматик бошқариш назарияси, хусусан, ёпиқтизим назариясидаги марказий муаммо — бу тизимнинг мустаҳкамлиги. 20-а. 50—60-йиллари бундай тизимларнинг синтез усуллари жадал ривожланган давр бўлди. Синтез масаласини ечишда сифат мезонини танлаш асосий ўринга эга. АБТ ни синтез қилишнинг усуллари ичида бундай тизимларни инвариант ва ав-тоном синтез қилиш усуллари алоҳида ўрин эгаллайди. Бу назарияда сифатни баҳолашнинг интеграл мезонидан фойдаланишга асосланган АБТ синтез усули устувор ҳисобланади.

Автоматик бошқариш назариясида ифодаланганидек, бошқаришга тенгсизлик кўринишида чегара қўйилган ночизиқли объектларни мақбул бошқаришнинг синтез масаласи, Понтрягиннинг максимум қонуни ва Беллманнинг динамикавий дастурлар каби вариация ҳисобининг янги масалаларини ечишда қисман ўзгарган усулларнинг пайдо бўлишига рағбатлантирди. Мақбул тизимларнинг синтез усуллари умумлаштирилиб, Автоматик бошқариш назарияси нисбатан кам тадқиқотлар ўтказилган тақсимланган параметрли бошқариш тизимлари синфига ўтказилди.

Айрим бошқариш объектларида ўзгармас математик моделнинг априори (бошланғичи) АБТ ни ишлашда ёки уни лойиҳалашда объектнинг ҳақиқий ҳолатига ноўхшаш (ноадекват) бўлади.

Кўпинча, рўй бераётган жараённинг ниҳоятда мураккаблиги туфайли маълум физикавий ёки кимёвий қонунлар асосида бошқариш объектининг математик моделини яратиш амалий жиҳатдан мумкин бўлмайди. Бу албатта АБТ дан фойдаланилаётганда ўлчашга имкони бўлмаган ташқи ва ички тойилтирувчи параметрлар уларнинг кўрсаткичларини ўзгартириб юбориши натижасидир. Шу сабабли, бошқариш объектларини идентификациялаш усуллари деб аталган илмий йўналиш пайдо бўлди.

Адаптив бошқариш тизимларининг пайдо бўлиши априор ахборот камчилигини тўлдириш имконини яратди ва тизим самарадорлигини оширишга олиб келди. Адаптив бошқариш тизимлари синфига тааллуқли оддий ёпиқ экстремал ростлаш тизимини алоҳида синфга ажратиш мумкин ҳамда бундай бошқариш масаласи эҳтимоллик масаласи деб қаралади. Уни ечиш учун статистик ечим ва бошқарилувчи тасодифий жараён назарияси усулларидан фойдаланилади. илмий ва амалий тадқиқотлар босқичида узлуксиз (аналог) ва узлукли (рақамли) моделлаш усуллари катта аҳамият касб этади.

Эркин Ёқубов.


Кирилл алифбосида мақола: АВТОМАТИК БОШҚАРИШ НАЗАРИЯСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
Туш таъбири ўзбек тилида
БУЮК БРИТАНИЯ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты