АЗИЗОВА Ширин Мирхоновна

АЗИЗОВА Ширин Мирхоновна (1940.10.1, Ғиждувон) — Ўзбекистон халқ артисти (1988). Тошкент давлат санъат ин-тини тугатган (1961). 1961 — 64 й. лар Наманган театрида, 1968—87 й. лар Тошкентдаги Аброр Ҳидоятов номидаги драма театрида, 1987 й. дан Ҳамза театрида актриса. Азизова ижодига лирик, драматик роллар яқин бўлиб, образлари ҳаётийлиги, саҳна нутқининг мукаммаллиги билан ажралиб туради. Энг яхши роллари: Холисхон, Сора, Майсара («Холисхон», «Ишқ қурбонлари», «Майсаранинг иши»), Роҳила («Биринчи муҳаббат»), Муҳаббат («Ўн саккиз ёшлигим»), Нози («Баҳс»), Ўзбекойим («Ўтган кунлар»), Тамара («Жар»), қайнона («Чимилдиқ») ва б. «Ўзбекфильм» киностудияси фильмларида суратга тушган.


Кирилл алифбосида мақола: АЗИЗОВА Ширин Мирхоновна ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
БОЛГАРИЯ
БУЮК БРИТАНИЯ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты