АЗОТ ОКСИДЛАРИ

АЗОТ ОКСИДЛАРИ — азотнинг кислород билан ҳосил қилган бирикмалари. Азот оксидлари азот ва кислород молекулаларининг бирикишидан ҳосил бўлиб, реакция иссиқлик ютилиши билан боради. Баъзилари термодинамик жиҳатдан беқарор. Азотнинг қуйидаги оксидлари маълум: азот (I)-оксид N2O, азот (II)-оксид NO, азот (III)-оксид N2O3, азот (IV)-оксид NO2, азот қўш оксид N2O4 ва азот (V)оксид N2O5. Азот (I)-оксид N2O — рангсиз, хушбўй ширинроқ газ, сувда оз миқдорда эрийди; кислота, ишқор ва сув б-н бирикмалар ҳосил қилмайди; юқори (900°) т-рада азот билан кислородга ажралади, ҳаво билан аралашмаси тиббиётда наркоз сифатида ишлатилади. Азот (II)оксид NO — рангсиз газ, сувда кам эрийди, ҳаводаги кислород билан оксидланиб, азот (IV)-оксидга айланади; бирикиш реакцияларига киришади; нитрат кислота ишлаб чиқаришда асосий оралиқ маҳсулот ҳисобланади. Азот (II)-оксид аммиакни каталитик оксидлаш ёки азот б-н кислород аралашмасини Вольта ёйидан ўтказиш орқали олинади. Азот (III)оксид N2O3 — қўнғир тусли газ, конденсатланганида кўк тусли суюқликка айланади; сув билан бирикиб, нитрит кислота (HNO2) ҳосил қилади. Азот (II) – ва (IV)-оксидлар аралашмасини совитиш натижасида ҳосил бўла-ди; беқарор модда. Азот (IV)-oксид NO2 — қўнғир рангли газ, сув билан бирикиб, нитрат кислота (HNO3) ва нитрит кислота ҳосил қилади. У кучли оксидловчи, ракетанинг суюқ ёнилғисини оксидлаш, органик моддаларни нитролаш учун ишлатилади. Азот қўш оксид N2O4 ва азот (V)-оксид N2O5 — рангсиз кристалл модда. Амалда деярли ишлатилмайди. Азот оксидлари физиологик фаол моддалардир.


Кирилл алифбосида мақола: АЗОТ ОКСИДЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АТМОСФЕРА
АМУДАРЁ
БУЮК БРИТАНИЯ
АРОМАТИК БИРИКМАЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты