АЗРОИЛ

АЗРОИЛ — ислом динида тўрт бош фариштадан бири, жон олувчи фаришта. Ривоятларга кўра, Азроил дастлаб оддий фаришта бўлган, Аллоҳ Одаматони яратиш учун фаришталарни ердан тупроқ олиб келишга юборади. Ер қаршилик кўрсатади ва фаришталар ундан бир сиқим ҳам юлиб ололмайдилар. Бу ишни фақат Азроил бажарганлиги сабабли у ўлимдан устун турувчи фаришта деб ҳисобланган. У тўрт минг қанотли, тўрт юзли ва танасида ер юзида яшовчилар қанча бўлса, шунча кўзи ҳамда тили бўлган даҳшатли маҳлуқ шаклида тасвирланади. Азроил одамлар тақдирини билади, аммо уларнинг ҳар бирининг ўлиш вақтини билмайди. Бу муддат яқинлашганда Аллоҳ тахти олдида ўсадиган дарахтдан ўлимга маҳкум этилган кишининг номи ёзилган барг узилиб ерга тушар экан. Шундан кейингина Азроил қирқ кун ичида унинг жонини олиши керак экан. Азроил тақводорларнинг жонини осонгина, гуноҳкорларнинг жонини эса қийнаб олар экан. Жони олинаётган одам А. га турли қаршиликлар кўрсатсада, пировард натижада енгилар экан.

Христианликдаги тўрт асосий фаришта (архангеллар — Гавриил, Михаил, Азраил, Серафиил) исломдаги Жаброил, Микоил, Азроил ва Исрофилга мувофиқ келади. Булар Қуръонда «ал-муқаррабун» (яқинлар, яқинлаштирилганлар) деб аталган.


Кирилл алифбосида мақола: АЗРОИЛ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
АЛИШЕР НАВОИЙ
ИБН СИНО
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты