АЛКОГОЛИЗМ

АЛКОГОЛИЗМ — тиббиёт нуқтаи на-заридан спиртли ичимликларни мудом ичавериш оқибатида рўй берадиган сурункали касаллик; ашаддий ичкиликбозлик. Кенг маънода — спиртли ичимликларни меъёридан ортиқ ичишнинг кишилар соғлиғи ва меҳнат қобилиятига, маънавий ва маиший ҳаётига, шунингдек жамият фаровонлигига етказадиган зарарлари мажмуи. Алкоголизм индивидуал ва ижтимоий ҳаётнинг ҳамма шаклларига таъсир кўрсатади. Ичкилик таъсирида одамлар жамият ва давлат олдида масъулият сезиш ҳиссини йўқотиб қўяди, безорилик ва қонунни бузишга алоқадор бошқа хатти-ҳаракатларни қилиши мумкин. Алкоголизм ишлаб чиқаришга зарар етказади, меҳнат интизомининг бузилиши ва унумдорлигининг пасайиши, одамларнинг хасталаниб қолиши ва ҳатто бевақт ҳалок бўлишига олиб келади. Мастлиқда одамнинг мувозанатни яхши сақлай олмаслиги, диққати чалғиб, атрофдаги вазиятни аниқ била олмаслиги бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлади.

Алкоголизм ривожланишида бошланғич, ўрта ва сўнгги босқич аломатлари кузатилади. Бошланғич босқич — асосан алкоголга нисбатан ҳаддан ортиқроқ майлнинг пайдо бўлиши ва унга бўлган чидамлилик (толерантлик)нинг ошиши, қусиш ҳимоя рефлексининг йўқолиши, яширин ёки ёлғиз ичиб маст бўлиш, ичаётган алкогол миқдорини назорат қила олмай қолиши, перфорацион амнезия, фақат ичавериш тўғрисидаги истакнинг мияга ўрнашиб қолиши, алкоголдан ўзни тийганда ҳолсизланиш (астения) ҳолатининг юзага чиқиши билан ифодаланади. Ўрта босқичда — алкоголга бўлган чидамлилик жуда ошади, «алкогол очлиги» — ҳумор (абстинент) ҳолатининг юзага келиши, алкоголга боғланиб қолиш, сохта майзадалик (псевдозапой), алкогол психозлари ва шахснинг руҳий жиҳатдан тубанлашуви кузатилади. Сўнгги босқич эса алкоголга чидамсизлик (интолерантлик), муттасил ичишнинг даврий туе олиши, чин майзадалик, руҳий ва жисмоний заифлашиш, нерв ва ички аъзолар фаолиятининг издан чиқиши, диспептик ҳолат, ўткир ва сурункали алкогол психозлари, хотира ва эс-ҳушнинг айниши билан ифодаланади. Алкоголизм одам организмидаги ҳамма системалар ва аъзолар фаолиятига путур етказади. Ичкиликбоз одам ўзи ичаётган ичкилик миқдорини билмай қўяди, марказий ва периферик нерв системаси фаолияти бузилиб (психик касалликлар, невритлар ва б. пайдо бўлади), ички аъзолар функцияси издан чиқади. Ичкиликнинг заҳарли таъсири моддалар алмашинуви, айниқса витаминлар алмашинувининг бузилишига олиб келади. Ичкиликбоз одам қўл бармоқлари, кўз қовоқлари, тил учининг титраб туриши, шунингдек ҳар куни бажариб юрган одатдаги ишини бажара олмай қолиши мумкин. Кўп ичадиган одамда кўз хиралашиб, баъзан қулоқ ҳам оғир тортиб қолади. Ичкиликнинг меъдага таъсири натижасида шу аъзонинг барча функциялари бузилади. Ичкилик айниқса жигарга зарарли таъсир кўрсатиб, жигар циррози юзага келади. Алкоголизм панкреатит, канд касаллиги, стенокардия ва миокард инфаркти касалликларига ҳам сабаб бўлади. Ичкилик ички секреция безлари ва биринчи галда жинсий безларга зарар қилади, мижоз сусайиб, жинсий заифлик пайдо бўлади. Аёллар ичкилик таъсирида тез сўлиб қолади, пушти сусайиб, ҳомиладорлик вақтида ҳар хил асоратлар кўпроқ учрайди. Мудом ичиб юриш кишининг барвақт қариб, ногирон бўлиб қолишига олиб келади.

Алкоголизмнинг олдини олиш. Алкоголизм белгилари пайдо бўлганда, ичкиликбозни наркология шифохоналарига ётқизиб, узоқ вақт давомида нарколог врач кузатувида мунтазам даволанишни ташкил қилиш керак.

Мирқобил Халилов.


Кирилл алифбосида мақола: АЛКОГОЛИЗМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ДАВЛАТ
АЛИШЕР НАВОИЙ
Туш таъбири нима дейилади


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты