АЛЮМИНИЙ-ОРГАНИК БИРИКМАЛАР

АЛЮМИНИЙ-ОРГАНИК БИРИКМАЛАР — алюминийнинг углеводород қолдиғи билан бевосита боғланишидан ҳосил бўлган металлорганик бирикмалар. А.-о. б. да алюминий бир, икки ёки учта углеводород қолдиғи билан богланган бўлиши мумкин (RA1C12, R2A1C1, R3A1). Алюминий учалкиллар — рангсиз, кислород ва намликка ўта сезгир суюқликдир. Алюминийучметил ва учэтиллар ҳавода ўз-ўзидан ёниш, сувда портлаш хусусиятига эга. А.-о. б. алюминий-магний қотишмасига галлоидуглеводородларни, симоб-органик бирикмаларга алюминий таъсир этттириш ва б. йўллар билан олинади. А.-о. б. саноатда олефинларни паст босимда полимерлашда катализатор сифатида ва соф алюминий олишда қўлланилади. Ҳар хил реакцияларга киришиш хусусияти кучли бўлгани сабабли А.-о. б. тўйинмаган углеводородлардан спирт и. ч. да, органик кислоталар олишда, кимёвий элементларнинг органик бирикмаларини ҳосил қилишда ҳам ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: АЛЮМИНИЙ-ОРГАНИК БИРИКМАЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
АЛИШЕР НАВОИЙ
АЛЮМИНИЙ
БОБИЛ-ОССУРИЯ МАДАНИЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты